Байрам табриги (2015)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[gallery ids="10223,10224,10222"]

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Оламларнинг Робби Аллоҳ таолога ҳамду санолар, ҳабибимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин!

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу.

Азиз ватандошлар, дин қардошларимиз! Барчаларингизни кириб келаётган улуғ байрам – Қурбон ҳайити билан чин қалбдан табриклаймиз! Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бу байрамни барчамизга қувонч, бахт-саодат, хайр-барака байрами бўлишини насиб этсин. Бу улуғ кунларда яхши ният билан қилинадиган қурбонликлардан муҳтожлар, бева-бечоралар, етим-есирлар ва бошқаларнинг фойдаланиш имконияти туғилади, бинобарин, бу айём яхшилик байрами, хайр-эҳсон байрами, мўмин-мусулмонларнинг бир-бирларига яхшилик қилиш, силаи-раҳм қилиш, бир-бирларининг ҳолини сўраш, кўнглини олиш байрамидир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бу улуғ кунларда қилаётган ибодатларимиз, яхши амалларимизнинг ажру савобларини кўпайтириб берсин. Роббимиз ушбу улуғ байрам шарофатидан қалбларимизга қувонч, хонадонларимизга, эл-юртимизга, бутун дунёга тинчлик-омонлик ато этсин. Яна бир бор барчангизни Қурбон байрами билан чин дилдан муборакбод этамиз!

«Islom.uz» портали ва «Hilol-Nashr» нашриёти

Мавзуга оид мақолалар
Ибн Саъд ва Ибн Асокир Макҳулдан ривоят қиладилар «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан давоми...

10:04 / 17.11.2016 2853
embedhttpswww.youtube.comwatchvSDb3Wkbs1XYembed

06:59 / 02.05.2018 1983
Бугун бошим қотти, етмади ақлим, Мен қандайин ҳам уммат бўлайин Ло ақал бир кунда ўн мартагина, Аллоҳумма давоми...

12:06 / 21.01.2017 3443
  Ўғлим, агар менинг кўзларим нурини йўқотса, нима қиласан Сизни юртимиздаги энг яхши шифохонага олиб давоми...

10:56 / 26.12.2016 3009