Бомдоднинг суннати
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Икки ракъат бомдод намозини енгил ўқиш.

 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«У Зот азон ва иқомат орасида бомдод намозидан енгилгина икки ракъатни ўқир эдилар».

Муттафақун ъалайҳ.

 2. Бомдод намозининг биринчи ракъатида (Бақара 136) ни, иккинчисида (Оли Имрон 52) ўқир эдилар. Яна бир ривоятда биринчисида (Оли Имрон 52) ни, иккинчисида (Оли Имрон 64) ни ўқир эдилар. (Муслим ривоят қилган). Яна бир ривоятда Кафирун ва Ихлос сураларини ўқиганлар. (Муслим ривоят қилган)

 3. Ёнбошлаш. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бомдоднинг икки ракъатини ўқисалар, ўнг ёнларига ёнбошлар эдилар». 

Бухорий ривоят қилган.

 Уйингизда Бомдод намозининг икки ракъат суннатини ўқиганингизда, ундан кейин суннатга етишиш учун бир муддатга бўлса ҳам, ёнбошлашга ҳаракат қилинг. Бамдод намозидан кейин ўтириш «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдодни ўқисалар, намозгоҳларида қуёш яхши кўтарилиб олгунича ўтирар эдилар». (Муслим ривоят қилган) Бу қандай ҳам буюк неъмат! Аллоҳ таоло фаришталарини, намозда аввал ёки ундан кейин масжидда ўтирувчиларни «Аллоҳим, унга мағфират қил», «Аллоҳим, уни раҳим қил» деб дуо қилиш, уларга истиғфор айтишга мукаллаф қилган. Мусулмон биродар, Аллоҳга итоат қилсанг, унинг ҳузуридаги қадрингга назар сол.Аллоҳ муқарраб фаришталарини сени дуо қилишга мукаллаф қилган.
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қачон Рамазон келса, давоми...

09:43 / 02.05.2019 3841
51 « ». . Эллик биринчи ҳадис Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. давоми...

09:37 / 13.06.2018 5008
Макруҳ Шариат қатъий бўлмаган далил ила тарк қилишни жазм ила талаб қилган нарса макруҳи бўлади. давоми...

07:31 / 21.04.2017 4012
1. Беш маҳалги суннат намозлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қайси бир мусулмон банда ҳар куни давоми...

10:01 / 08.12.2016 3875