Кир ювиш кукунлари хусусида

0 156

Яхши кир ювиш воситаси тозалик гарови саналади. У ювилаётган мато ҳиди ва сифатини кўнгилдагидек қилиши лозим. Кир ювишда эса иш бажарувчининг тажрибалилиги тозаликка 100 фоиз кафолат бермайди. Аксарият ҳолларда ана шундай бўлади ҳам. Бунинг бир неча сабаблари бор.

1. Фойдаланувчининг беэътиборлиги ва уқувсизлиги сабабли гоҳида юваётган жиҳозга гоҳида эса ювувчининг соғлиғига таъсир қилиши мумкин. Айтмоқчимизки, кир ювиш кукунларининг турларига қараб танлаш кўпчилигимизда ҳали шаклланиб улгаргани йўқ.
2. Универсал кукунларда исталган турдаги газлама ва жун маҳсулотларини, кир ювиш машинасида ҳам, қўлда ҳам ювиш мумкин. Улар матодаги турли кирларни, доғ ва кичик гардларни ҳам кетказади. Шунинг учун бошқа турлардан бир поғона юқори турувчи кукунлар идишида «универсал» номи кўрсатилади.
3. Ёрлиғида «био» номи мавжуд кир ювиш кукунлари бир мунча кучлироқ саналади ва соус, кофе, чой, мевалар ва ёғ доғларини кетказишда асқотади.
4. «Автомат» — махсус оқартирувчи моддалари бор, бироқ кўпирти-риш хусусияти бошқа турларга нисбатан пастроқ кўрсаткичга эга бўлган мазкур тур асосан кир ювиш машиналарига мўлжалланган. Ёрқин рангдаги юпқа ипак матолар ва пахталик газламаларни бундай кукунда ювмаганингиз маъқул.
5. Совуқ сувда ювиш тавсия этилган кукунларда синтетик ва қалин газламапарни ювиш мумкин. Борди-ю сиз кир ювиш машинасида ювмоқчи бўлсангиз сувни иситишингиз ҳам шарт эмас. Бундай кир ювиш воситаларининг қадоқланган қутисида сув ҳарорати 60 даражадан ошмаслиги таъкидланган бўлади.
Био қўшимчалар — табиийларига мос ферментлар саналади. Улар уй бекаларининг азалдан доғ кеткизиш мақсадида фойдаланган маҳсулотлари — лимон соки, сирка ва туз ўрнига пайдо бўлган моддалардир.
6. Ферментлар ўз навбатида турли доғларни тарқатиб юбориш, овқат ва ичимликлардан ҳосил бўлган асоратларни йўқотиш хусусиятига эга. Биоқўшимчалар 60 даражада таъсир қилади, ундан юқори ҳароратда парчаланиб кетади.
7. Кукун ва био қўшимчалар билан табиий ипак, жун, шунингдек, бошқа табиий толалардан тайёрланган матолардан бошқа барча нарсаларни ювиш мумкин.
8. Агар сиз био қўшимчали кир ювиш кукунини сотиб олсангиз, уни ишлатиш давомида ҳоҳ кир ювиш машинасида бўлсин, ҳоҳ қўлда, албатта, резина қўлқопдан фойдаланишни унутманг! Акс ҳолда қўлингиз қуруқлашиши ва пўст ташлаши, аллергик реакциялар каби хастапикпар келиб чиқиши мумкин. Шуни ҳам эсдан чиқарманг: Кир ювиш кукунининг таркиби қанчалик мураккаб бўлса, унинг инсон соғлиғига таъсирини билиш шунчалик мураккаблашади.

Баҳам кўринг

Leave A Reply