Қиёматнинг кичик аломатлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қиёматдан олдин зоҳир бўладиган кичик аломатлар ҳақида кўплаб ҳадиси шарифлар келган. Улардан кўпини «Ҳадис ва Ҳаёт» китобининг «Фитналар ва қиёмат аломатлари китоби» деб аталган ўттиз саккизинчи жузида батафсил ўрганилган. Ҳозир эса қиёматнинг кичик аломатлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз. Шу билан бирга, ушбу аломатлардан баъзиларини қиёматнинг катта аломатларидан санаган уламоларимиз ҳам борлигини айтиб қўймоқчимиз.

Ҳузайфа ал-Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимизга чиқиб келдилар. Биз гаплашиб ўтирган эдик. Бас, у Зот: «Нимани гаплашмоқдасизлар?» дедилар. «Қиёматни гаплашмоқдамиз», дейишди. «Албатта, у ундан олдинги ўнта аломатни кўрмагунингизча қоим бўлмас», дедилар ва Тутунни, Дажжолни, Доббани, қуёшнинг мағрибдан чиқишини, Ийсо ибн Марям алайҳисаломнинг ерга тушишларини, Яъжуж-Маъжужни, учта ер ютишни: машриқдаги ер ютишни, мағрибдаги ер ютишни ва араб жазирасидаги ер ютишни ва охири Ямандан чиқиб одамларни маҳшарга қувлайдиган ўтни зикр қилдилар».

Муслим, Термизий ва Абу Довуд ривоят қилган. Бу ҳадиси шарифда қиёматнинг катта аломатларидан бир нечтаси ҳақида сўз бормоқда:

  • Тутун. Қиёматдан олдин бир тутун зоҳир бўлади. У кофирларнинг нафасини олади ва мўминлар учун тумовдек бўлади. Ўша тутун ер юзида қирқ кун туради.
  • Дажжол.
  • Добба.
  • Қуёшнинг мағрибдан чиқиши.
  • Ийсо ибн Марям алайҳиссаломнинг ерга тушишлари.
  • Яъжуж-Маъжуж.
  • Учта ер ютиши: машриқдаги ер ютиш, мағрибдаги ер ютиш ва араб жазирасидаги ер ютиш.
  • Ямандан чиқиб одамларни маҳшарга қувлайдиган ўт. Бу ўт-олов Адан шаҳри қаъридан чиқиши ҳақида бошқа ривоятларда айтилган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, қиёматнинг аломатларидан: илмнинг кўтарилмоғи, жаҳлнинг зоҳир бўлмоғи, зинонинг тарқалмоғи, хамрнинг ичилмоғи. Аёллар кўпайиб, эркаклар озайиб, элликта аёлга битта бошлиқ бўлмоғи»,  дедилар».

Бунга ўхшаш аломатлар анчагина бўлиб, улардан баъзилари воқеъликда пайдо бўлгандир. Қолганлари аста-секин пайдо бўлиб бораверади.

Мавзуга оид мақолалар
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Қачон Шаъбон ойининг ярмидаги кечаси бўлса, унинг кечасини бедор давоми...

06:32 / 11.05.2017 3479
Дунёга неча минг олимлар келди, Барчаси Худонинг хизматин қилди, Лек Сиздек олимни кўрмаган давоми...

15:00 / 05.02.2017 6413
embedhttpswww.youtube.comwatchvkINMidpaQk8embed Димланган Гулкарам  Масаллиқлар 1 та кичкина гулкарам 250 гр тўғралган гўшт ёки давоми...

15:40 / 21.03.2017 77036
Агар эр ҳам, аёл ҳам ишласа, уларнинг ҳар бири ўз маошини отаонасига сарфлашга ҳақли Замонавий оилалардаги давоми...

05:18 / 23.02.2017 10350