Татаристонда араб ёзуви хаттотлик санъати бўйича танлов бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2013 йил 14 март куни Татаристон Республикаси Мусулмонлар диний идораси, араб ёзуви  хаттотлиги бўйича танлов ўтказди. Тадбир ҳайъати аъзолари – машҳур хаттот Нажиб Наққош ва Россия Ислом Олийгоҳи ҳузуридаги Хаттотлик маркази раҳбари Рамил Насибуллов.

Тадбирнинг мақсади – мазкур бадиий ижод турини оммалаштириш, ҳамда араб хаттотлиги маданиятини тарғиб қилишдан иборат.

Танлов уч қисмга бўлинади:

Биринчи қисм – ёзувнинг турли кўринишларида намуна ёзиш.

Иккинчи қисм – ихтиёрий хаттотлик композициясини ижро қилиш.

Учинчи қисм – хаттотлик композициясини англай олиш.

Шунингдек, ҳайъат эътиборига иштирокчиларнинг танловга аввалдан юборган ишлари тақдим қилинди.

Тадбир сўнгида мутахассис хаттотлар томонидан махсус дарс (мастер-класс) ўтказилади.

islam.ru сайтидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
Бизнинг оилада Мавлид  Ассалому алайкум ҳурматли муслимаат уз жамоаси Шундай имкон берганинглар учун давоми...

07:14 / 11.12.2017 3124
Савол Тик туриб таҳорат қилса бўладими Жавоб «Ишлатилган сувнинг сачрашидан сақланиш учун баландроқ давоми...

14:09 / 21.03.2017 4936
Азиз болалар Қурбон ҳайитини нима учун байрам қиламиз, биласизларми Баъзиларингиз биларсизлар, аммо давоми...

12:32 / 12.03.2017 6410