Ихтиролари дунёни ўзгартирган замонамизнинг 6 та мусулмон олимлари

0 277

Рус тилидан Гўзал  Дадамуҳамедова таржимаси

XX ва XXI асрнинг машҳур ҳамда эътироф этилган мусулмон олимлари:

1. Аҳмад Зевайл

Асли мисрлик бўлган физик Аҳмад Зевайл замонамизнинг машҳур мусулмон олимларидан биридир. Докторлик унвонини АҚШда олган, кейинчалик эса Калифорния унивферситетида профессор этиб тайинланган. У ўз ҳаётини кимёвий реакцияларни кузатишда қўлланиладиган фемтосония методини ривожлантиришга бағишлаган. Зевайлдунёнинг олти машҳур университетининг фахрий доктори ҳисобланади. Кўплаб мукофотлар совриндори, шунингдек, 1990 йили кимё бўйича фемтосония усулини қўллаган ҳолда кимёвий реакциялар содир бўлаётган пайтда кўчиш ҳолатларининг тадқиқоти учун Нобель мукофоти буларнинг биридир.

2. Фарух ал-Баз

Ал-Баз ҳам Мисрда туғилган бўлиб, Миссури-Ролл университетининг номи чиққан геологидир. НАСА да ишлаб, «Апполон» миссия (топшириқари учун қўниш майдончаларини танлаш-қидириш ҳамда астронавтларни ойни кузатиш ва суратга олишишларига ўргатиш билан шуғулланган.

Бугунги кунда АҚШнинг Бостон университети масофадан туриб зондлашмаркази раҳбари ва профессор-тадқиқотчиси, Қоҳирадаги Айн-шамс университетининггеология куллиёти доценти, шунингдек,Американинг  Геология Жамоат фондивасийлик кенгаши аъзоси, АҚШнинг Вашингтон штати, Колумбия округи Америка Миллий фанлар академияси аъзосидир.

1989 йилда Фарух ал-Баз Янги Англия Фанлар Коллежининг фахрий докторликунвонига сазовор бўлган; 2002 йилМиссурининг илмий-технолигияуниверситетида профессорлик унвони билантақдирланган; 2003 йили Ал-Мансуруниверситетининг  фахрий фанлардокторлигини қўлга киритган; 2004 йилиМиссурининг илмий-технолигияуниверситетида фахрий техник фанлар докторибўлган.

3. Хулуси Бехчет
Бехчет – машҳур турк тери касалликларишифокори, ватани Туркияда тиббий ҳамда дерматологик маълумотни олган. Тарихдабиринчи бўлиб олдин номаълум бўлганкасалликсурункали васкулит ёки Бехчеткасаллигини тавсифлаб берган. Узоқ вақтдавомида касалликнинг бир хил аломатларианиқланган уч беморни кузатиб борган. Натижада янги касалликнинг аломатларирасман янги кассаллик дея тан олиниб, «Бехчеткасаллиги» номи берилган. Бехчет замонамизревмотологияси (бод касалини даволаш ва шуҳақдаги фан) ривожига катта хизмат кўрсатгандерматологлардан биридир.

4. Ҳаёт Синди

Ҳаёт Синди – биотехнология ва тиббийёрдам кўрсатиш жойларида тиббий кўрикривожига катта ҳисса қўшган саудияарабистонилик шифокор-олима. Ньюнхемколлежида биотехнология соҳасида фандоктори унвонини олган ва Кембрижуниверситетида биотехника соҳасида таҳсил олган илк саудиялик аёлдир.

Синди шаҳзода Холид ибн Фейсал ал-Саудтомонидан илмий инновациялар таъсис этилган«Mаkkah alMukaramah» мукофотига сазоворбўлган. Шунингдек, ЮНЕСКО нинг ихтиёрийэлчиси қилиб тайинланган.

5. Гада ал-Мутайри

Асли америкалик бўлган саудияликфармацевтик кимё профессори Гада ал-Мутайри нафақат олим, балки ихтирочи ватадбиркордир. Калифорния университетидадокторлик даражасини олган ва нанотиббиёт, нанотехнолигия, кимё ҳамда полимер фанларсоҳасида тадқиқотлар билан шуғулланган. Мутайри кимё соҳасида қилган меҳнатлари учун кўплаб мукофотлар совриндоридир.

6. Мустафо ал-Саид

Ал-Саид – АҚШнинг Флорида университетининг машҳур физиги, Йеле, Гарвард ва Калифорниянинг технология институтларида илмий ходим бўлган. У ўзгуруҳи билан кимё, биофизика, нанофанларҳамда нанотехнологияларнинг турлисоҳаларида тадқиқотлар билан шуғулланган.

Science Watch номли машҳур илмийнашриёт дунё кимёгарлари рейтингида алСаидни тўртинчи ўринга қўйган. 2007 йил илм-фан равнақи миллий мукофотига, 2009 йили эсаМиср Республикаси медалига сазовор бўлган.

Манба: tp://m.islam-today.ru/islam_v_mire/6-sovremennih-uchenih-musulman-otkritiyz-kotorih-izmenili-mir/

Баҳам кўринг

Leave A Reply