Германия биринчи Ислом банкига лицензия берди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шу йилнинг март ойида Германиянинг молиявий ишларни назорат қилувчи органи Bafin, мамлакатдаги биринчи ислом банки – KuveytTurkга тўлиқ банк лицензиясини берди. Kuveyt Türk Katılım Bankası A.Ş.  банкининг ваколатхонаси Германиянинг Манхайм шаҳрида, 2004 йилда очилган эди. 2010 йилдан бошлаб банкнинг асосий фаолияти турк муҳожирларининг маблағларини жалб қилиш ва уларнинг турк банки ҳисобига қўйиш бўлган. 2012 йилдан бошлаб эса хусусий ва юридик шахсларга фоизсиз кредит беришга ва маблағларни жалб қилишга кўмаклашувчи тўлиқ банк лицензиясини олишга ишга киришганлар.  

Банкнинг раҳбари Камол Ўзаннинг Германия нашриёти Handelsblattга берган интервьюсида, маркетинг тадқиқотларига асосан  Германия мусулмонларининг 21% Ислом банки хизматларидан фойдаланиш истагини билдиришганини айтиб ўтган. Таъкидлаш жоизки, Германия давлатида 4млн.дан ортиқ мусулмонлар истиқомат қилишади. Ва уларнинг аксари  турар жой кредитларини тўлаш учун одатий банк хизматларидан фойдаланишларига тўғри келган.

 Шунинг учун ҳам KuveytTurk банки идораси маҳаллий мусулмонлар томонидан эътиборга лойиқ талаб бўлишига умидвордир. 2015 йилнинг июль ойидан бошлаб банк инвестицион ва кунлик ҳисоб рақамларига маблағлар жалб қилишга қаратилган чакана хизматлар, истеъмолчиларнинг бўлиб-бўлиб тўлашига маблағ ажратиш, уй-жой кредитлари ва Туркияга пул ўтказиш хизматларини йўлга қўйиш режалаштирилган. Ундан ташқари, Франкфурт, Берлин ва Кёлн шаҳарларида банк ўз филиалларини очишни ҳам режалаштиришган.

«Ислам и семья» сайтидан олинди

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ субуҳанаҳу ва таолога иймон келтирган, Ўзининг амрларига итоатда бўлиб, қайтарган нарсаларидан давоми...

08:36 / 25.01.2017 2996
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Бугун улуғ олим, шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий ҳақидаги ибратли бир давоми...

08:19 / 06.02.2019 3664
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Бизни Рамазонга соғсаломат етказган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога чексиз давоми...

03:07 / 26.12.2016 3071
Зираворли қуймоқ Тухумлар косага чақилади, устидан зираворлар, туз, майда тўғралган пиёз ва кўкатлар давоми...

14:21 / 01.12.2016 2327