Ҳазрат Муҳаммад Содиқ

0 2 911

Аҳли Ислом дунёсида табаррук зотдир,

Қуръон, ҳадис илмлари қалбида ёддир,

Қайси юртга қадам қўйса, шу юрт ободдир,

Муҳаммадга содиқ бўлган Муҳаммад Содиқ.

 

«Шайхулислом» деган унвон олий мақомдир,

Қилган амри маъруфлари ҳақ, бардавомдир,

Мўминларга дил сўзлари дарсдир, оромдир,

Муҳаммадга содиқ бўлган Муҳаммад Содиқ.

 

Айтган сўзларин қилсангиз, даво топгайсиз,

Шайтон очган эшикларни тамом ёпгайсиз,

Олислардан овозини тинглаб қолгайсиз,

Муҳаммадга содиқ бўлган Муҳаммад Содиқ.

 

Қилган дуолари албат ижобат бўлгай,

Кимки унга эргашибди, саломат бўлай,

Яхшиларга суянсангиз, шарофат бўлай,

Муҳаммадга содиқ бўлган Муҳаммад Содиқ.

 

Буюк Турон сарҳадида олим, фозилдир,

Қайси юртда йўқласалар, унда ҳозирдир,

Барча шайхлар узра ажаб улуғ нозирдир,

Муҳаммадга содиқ бўлган Муҳаммад Содиқ.

 

Ўзбек элин ҳам шуҳрати, ҳам шаъну‑шони,

Томирдаги оққан қони, маъдану кони,

Буюк сиймо, она ҳалқим азиз ўғлони,

Муҳаммадга содиқ бўлган Муҳаммад Содиқ.

 

Бухорийлар, Термизийлар йўлин тутгувси,

Ҳадис илмин таснифидан минор қургувси,

Насиб этса, узоқ йиллар даврон сургувси,

Муҳаммадга содиқ бўлган Муҳаммад Содиқ

 

Андижондан чиққан қуёш, нурлари порлар,

Бобур Мирзодек улуғлар ҳар ерда ёрлар,

Дийдорини бир кўрмакка қанчадир зорлар,

Муҳаммадга содиқ бўлган Муҳаммад Содиқ.

 

 Булоқбошин сувин ичиб камол топган зот,

 Неча ҳориж тилларини англамишдир ёд,

 Бир орзуси – ўз ҳалқини кўрмоқлик ҳур, шод,

 Муҳаммадга содиқ бўлган Муҳаммад Содиқ.

 

Ёзган китоб‑битиклари Ҳақнинг каломи,

Қанча алломалар илмин йўлин давоми,

Етиб боргаймикан бугун Эргаш саломи,

Муҳаммадга содиқ бўлган Муҳаммад Содиқ.

 

 

Эргаш Юлдашев

2004, Булоқбоши.

 

Баҳам кўринг

Leave A Reply