Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм…
Муслималар форумида ўтказилган «Ҳайит байрамини қандай нишонлаймиз» номли танловимиз ниҳоясига етди. Унда иштирокчилар байрамни ўтказиш ҳақидаги бир-биридан қизиқарли ғояларни тақдим этиб, ўзаро фикрлар алмашдилар. Бу танлов кўпчилик учун манфаатли бўлди, десак адашмаган бўламиз.
Ҳар бир иштирокчининг ёзганлари ўзига хос бўлса-да, зарурат тақозоси билан сўровнома орқали форум аъзолари улар орасидан энг маъқулларини танлаб беришди:
3 – ўрин соҳибаси Нажмиддинова Гўзал, Ҳусанова Сайёра
2 – ўрин соҳибаси Жалолиддинова Азиза
1 – ўрин соҳибаси Турғунова Динара
Ғолибаларимизни ғалаба билан табриклаб, Аллоҳдан форумдаги фаолиятларини хайрли қилишини сўраймиз.
muslimaat.uz