Гўзал ўрнакдаги сифатлар (6. Сўзнинг амалга мувофиқлиги)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибрат олинадиган кишининг гаплари амаллари билан бир хил бўлиши керак. Ўзининг айтганига амал қилмайдиган инсон гўзал ўрнак бўлишга ярамайди. Аксинча, бундай одамлар қаттиқ огоҳлантирилган ва оқибатлари хайрли бўлмаслиги айтилган. Айниқса, амри маъруф ва наҳий мункарга масъул кишилар шундай қилсалар, мазаммат қилинади.
Аллоҳ таоло Соф сурасининг 2–3-оятларида марҳамат қилади:
«Эй иймон келтирганлар! Нима учун қилмаган нарсаларингизни гапирасиз?! Қилмаган нарсангизни гапиришингиз Аллоҳнинг наздида қаттиқ ёмон кўрилгандир».
Бақара сурасининг 44-оятида эса шундай дейилади:
«Одамларни яхшиликка чорлаб туриб, ўзингизни унутасизми? Ҳолбуки, китобни тиловат қиляпсиз-ку. Ақлни ишлатмайсизми?!»
Имом Аҳмад Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилган ҳадиси шарифда:
«Аллоҳ таоло қиёмат куни саводсизларни уламоларни ҳимоя қилмаган нарсалардан ҳимоя қилади», дейилган.
Баъзи ривоятларда:
«Аллоҳ илмсиз кишини етмиш марта мағфират қилганда олимни бир марта мағфират қилади», деб айтилади.
َنْ أُسَامَةَ بْنِ زَيْدٍ بن حارثة رضي الله عنهما قال: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «يُؤْتَى بِالرَّجُلِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، فَيُلْقَى فِي النَّارِ، فَتَنْدَلِقُ أَقْتَابُ بَطْنِهِ، فَيَدُورُ بِهَا كَمَا يَدُورُ الْحِمَارُ بِالرَّحَى، فَيَجْتَمِعُ إِلَيْهِ أَهْلُ النَّارِ، فَيَقُولُونَ: يَا فُلَانُ مَا لَكَ؟ أَلَمْ تَكُنْ تَأْمُرُ بِالْمَعْرُوفِ، وَتَنْهَى عَنِ الْمُنْكَرِ؟ فَيَقُولُ: بَلَى، قَدْ كُنْتُ آمُرُ بِالْمَعْرُوفِ وَلَا آتِيهِ، وَأَنْهَى عَنِ الْمُنْكَرِ وَآتِيهِ».
Усома ибн Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳумадан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қиёмат куни бир киши олиб келиниб, дўзахга улоқтирилади, қорни ичидагилари отилиб чиқади. У эса унинг атрофида худди эшак тегирмон тошини айлантирганидек айланиб қолади. Дўзах аҳли унинг атрофини ўраб: «Эй фалончи, сен маъруфга буюриб, мункардан қайтармасмидинг?» дейишади. У эса: «Мен маъруфга буюриб, уни ўзим қилмас эдим, мункардан қайтариб, уни ўзим қилар эдим», дейди», деганларини эшитдим» (Муслим ривояти).
Имом Аҳмад Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ривоят қиладилар:
«Исро кечасида лаблари оловдан бўлган қайчилар билан қирқилаётган кишиларнинг олдидан ўтдим. «Анавилар кимлар?» деб сўрадим. «Умматингдаги аҳли дунё ваъзхонлар, одамларни яхшиликка чорлаб, ўзларини унутганлар! Ҳолбуки, Китобни ўқирдилар, ақлни ишлатмайдиларми?» дейишди».
Аллоҳ шундай оқибатдан Ўзи сақласин!

Одинахон Муҳаммад Содиқ

Мавзуга оид мақолалар
Украиналик Марямдан мактуб Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу Аллоҳ таолонинг иродаси билан давоми...

07:37 / 30.05.2018 4336
embedhttpswww.youtube.comwatchvQCMJ6jOEYVUembed

07:23 / 10.11.2016 4730
Ўтганларнинг охирати обод бўлсин ТАЪЗИЯ «Иннаа лиллааҳи, ва иннаа илайҳи рожиъун» «Албатта, биз давоми...

15:43 / 18.03.2017 3891
Оламлар Роббиси Аллоҳ таолонинг зотига муносиб саловат ва саломлар бўлсин Аллоҳ таолонинг каломи бўлмиш давоми...

09:56 / 05.12.2016 2994