Гўдак тилидан (йигирма олтинчи кун...)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Йигирма олтинчи кун...

Ассалому алайкум. Бугун йигирма олтинчи кун. Биласизларми бугундан эртага ўтар кечаси, кўпроқ қадр кечаси деб таҳмин қилинадиган кеча. Бугун мен тоғамларникидаман. Қадр кечасини тоғам билан ўтказиш учун келдим. Тўғрироғи тоғам мени олиб келдилар.

Бир неча кун аввал сизларга Ҳазрат ҳақларида гапириб берган эдим. Ёдингиздами?

Ифторликдан аввал тоғам билан гаплашиб ўтиргандик. Мен у кишидан сўрадим:

- Тоғажон! Менга Ҳазрат ҳақларида гапириб беринг? - дедим.

Шунда у киши бир оз маюслашдиларда, кейин менга қараб:

- Ҳазрат бу заминнинг чинакам тенгсиз фарзанди эдилар. У киши бу юрт, халқ учун то вафотларигача хизмат қилдилар. У кишининг умриларичалик барокатлик умр кўрмадим. Шогирдларидан бирларини айтишларича, Ҳазрат Либия мамлакатида ўқиб юрган чоғлари, кунлик дарслардан ташқари юз бет исломий адабиётлардан ўқиган эканлар. У кишига китобларни етказиб берган кутубхоначи «-Муҳаммад Содиққа китоб ташиб чарчаганман» деган эканлар. Яна у киши ўзларининг олтмиш уч йилга озгина етмаган умрлари давимида улкан ишларни амалга оширганлар. Масалан юртимиз мустақилликка эришганидаги илк мусулмонлар раҳбари ҳам у кишининг ўзлари эдилар. Ҳазрат сабабли собиқ иттифоқ даврида юртимиз мусулмонлари учун Ҳаж ва Умра ибодат сафарлари учун оммавий рухсат насиб бўлган. У кишининг шарофатлари, фазллари ва ҳатто араб диёрларида ҳам катта хурмат, эҳтиромга сазовор бўлганликлари сабабли Арабистон подшоҳи юртимиз мусулмонларидан Ҳаж ва Умрага борганларига бепул хизмат жорий қилган экан. Лекин, лекин халқимиз ичидаги баъзи ғаламис кишилар тарафидан У кишига нисбатан кўп тухмат ва бўхтонлар уюштирилди.

Лекин у киши бу ишларга парво қилмай илм йўлида одим қадам ташлар эдилар. Орадан вақтлар ўтиб Ҳазрат шаҳримиз масжидларида айнан шундай Рамазон кечаларида суҳбатлар олиб боришни йўлга қўйдилар. Инсонлар у кишини диққат билан тинглар, ҳар бир айтган гапларини ўзига дасурул амал қилишга интилишарди. Рамазондан кейин эса, кейинги Рамазон келгунча Ҳазратнинг нашрдан чиққан китобларини олиб ўқишга ошиқишарди. Халқимиз севиб ўқийдиган, Қуръони Каримнинг тафсири бўлмиш «Тафсири Ҳилол» кўпларнинг илми ошишида энг муҳим илмий, исломий адабиёт бўлди. Бундан ташқари Ҳазратимизнинг «Ҳадис ва Ҳаёт» тўпламлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнимг суннатларини ўқиб амал қилишимизда ас қотди.

Ҳазрат ҳаётлари давомида халқимизга зарур бўлган диний йўналишдаги деярли барча йўналишларида асарлар ёзганлар. У киши буларнинг барчасини ёзиб улгурдилару, биз ўқиб улгурмаймиз, - дедилар.

Кейин мен:

-Тоғажон мана сиз шеърлар ёзасизку, шуларни қачон бошлагансиз? - дедим.

Шунда тоғам:

- Биласанми Муҳаммад Айюб? Аслида булар ҳам Ҳазрат билан боғлиқ. У кишининг вафотлари кўплар қатори бизнинг оилага ҳам жуда қаттиқ таъсир қилди. Ўша хабар келган вақт ҳам Ҳазратнинг Ҳадис ва Ҳаёт китобларидаги жаноза бобини у кишининг овозларидан эшитиб ўтиргандик. Дадамнинг дўстлари бор эди Эркин ака исмли. Ўша киши Ҳазратимиз ҳақларида кўп нарсаларни бизга айтиб берардилар. Айнан ўша куни ҳам у киши қўнғироқ қилдилар. Дадам гаплашаётганларида гап нима ҳақида эканини билмас эдим. Гўшакни қўйгач дадам ўша жойда туриб қолдилар. Кўзларидан шашқатор бўлиб оқаётган аламли кўз ёшлари билан зўрға «Ҳазрат» дея олдилар. Мен эса гап нимада эканини аллақачон англаган, шунинг учун ҳам дадам билан баробар йиғлашни бошлаган эдим. Кейин эса Ҳамма ишимизни тўхтатдик. Жанозга бориш учун ҳозирлик кўрдик. Ҳазратимизни шаҳримиздаги Кўкча даҳасида жойлашган қабристонга қўйишларини эшитдик. Ҳаёллар паришон ҳолда йўлда кетиб борар эканмиз, ҳар доим кўзимизга гўзал бўлиб кўринадиган кўчалар, бу гал маҳзунликка буркангандек кўринарди. Одамлар Кўкчага ҳудди оқар сувдек мавж уриб оқиб келишарди. Ҳазратимизни севган, у кишини ардоқлаган ва сўнгги манзилга кузатиш учун келган диллар айнан ўша куни учрашишди.

Биз масжид ертўласига жойлашдик. Ҳазратимизнинг тобутлару атрофида содир бўлаётган ишлардан биз фақат микрафон орқали хабардор эдик. Кейин жаноза намози ўқилди. Жанозани Ҳазратимизнинг ўғиллари Исмоилжон Муҳаммад Содиқ ўқидилар. Кўз ёш ва дарду ҳасрат билан дуолар қилинди. Жаноза қабристон сари қўзғалди. Мен йртўладан чиқишга урундим. Лекин афсуски чиқа олмадим. Зина олдида турганимда юқоридан Ҳазратнинг тобутларини олиб ўтишди. Ана шу ҳолатда у кишини сўнгги бор кўришим эди.

Кейин эса одамлар секин аста тарқалишни бошлади. Оламон кўз ёшлари билан бир-бирига таъзия изҳор қиларди. Биз ҳам яна ўша ўйчан нигоҳлар билан ортга тикилганча уйга қайтдик. Уйда ҳам ҳеч ким бир бирига гапирмас, ҳамма ўз ҳолича қайғуга чўкканди. Атрофдаги дўсту ёрлардан таъзияга битилган мактублар ва шеърлар ёғилишни бошлаган, мен эса уларни кўз ёшим билан ўқир ва бошқаларга ҳам ўқиб берардим.

Шу зайлда ўтаётган еттинчи кунда Ҳазратимни соғиниб, у кишига аталган илк шеъримни ёзган эдим. Мана орадан шунча вақт ўтди. Лекин диллар ҳануз у кишини соғинганича қолди. Аллоҳдан у кишига мағфират ва раҳмат сўраб дуолар қиламиз. Бизни ҳам у кишига эргаштиришини ёлбориб сўраймиз, - деганларича ҳўнг-ҳўнг йиғладилар. Мен ҳам тоғажоним билан бирга йиғладим...

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvXTqYBxw5r8Aembed

08:32 / 14.10.2017 3197
Ўзбекистон Қуръон мусобақаси 2018 ташкилий ҳайъат раиси Абдуҳаким қори Матқуловнинг хабар беришларича, 2526 давоми...

18:58 / 14.04.2018 2910
gallery sizemedium linkfile ids9924,9925,9927,9928,9929,9736 Ҳожиларимизнинг сўнгги гуруҳи Макка шаҳрига йўл олдилар. Рўзадор ҳожилар давоми...

12:45 / 14.02.2017 3303