Гўдак тилидан (ўн бешинчи кун...)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўн бешинчи кун...

Ассалому алайкум! Мана бугун Рамазоннинг ўн бешинчи кунида турибмиз. Ойнинг ярми ҳам тезда ўтиб кетди.

Бугун бувимларни кўришга бордик. Йўлда кетаётганимизда ойижонимга қараб:

- Ойижон! Йўлдан нон олиб кетайлик, бувижонимларникига олиб борамиз! - дедим.

Ойим эса:

- Албатта оламиз. Лекин, буни сенга ким ўргатди? - дедилар.

Шунда мен:

- Эсингизда йўқми? Бобожоним ҳар доим бизникига келсалар албатта нон олиб келар эдилар. Яна менга ширинликлар ҳам олин келар эдилар. Шунинг учун мен ҳам жиянларимга ширинлик олиб кетаябман. Ифторликдан кейин уларга бераман. - дедим.

Кейин эса нон олиб бувимларникига бордик. Кириб бувижонимга салом бердим. Бувижоним қўлимдаги нонни кўриб йиғладилар ва:

- Болажоним! Ҳудди бобонгдек нон кўтариб келдингми!? У киши ҳам ҳар доим, кимникига борсалар ҳам нон олиб борар эдилар. Илоҳим бобожонингдек яхши инсон бўлгин! - дедилар.

Мен эса:

- Йиғламанг бувижон! Мен албатта бобожонимдек яхши одам бўламан! - дедим.

Кейин эса ҳамаамиз ўтирган эдик бир пайт эшик қўнғироғи чалди. Ойижонимга:

- Ким келди? - дедим.

Ойим эса:

- Қўшни Мукаррам хола экан, - дедилар.

Шунда мен:

- Аввал кўрмаган эканман. Янги қўшними ойижон!? - дедим.

Ойим эса:

- Йўқ. Мен кичкиналигимда ҳам қўшнимиз эдилар. Ҳудди Салима келинойинга ўхшаган қўшнимиз, - дедилар. Менимча Мукаррам хола ҳам кўп гапирсалар керак. Орадан пича вақт ўтиб ифторлик вақти бўлди. Кейин эса шом намозини ўқидик. Жиянларим менга:

- Айюб ака юринг рамазон айтгани борамиз!? Фақат катталарга айтмайсиз, - дейишди. Мен эса дадам ўтгатганларидек уларга тўғри гапирдим. Рамазон айтиб одамларни безовта қилиш яхши эмаслиги. Катталарга ёлғон гапириш эса гунох эканлигини айтдим. Шунда жиянларим мендан бир оз ҳафа бўлишди. Шу пайт мен уларга деб олиб келган ширинликларимни узатдим. Ана ундан кейин улар жуда хурсанд бўлиб кетишди.

Мавзуга оид мақолалар
Иймон ва илмий далиллар Ҳар қандай инсон феълида қандайдир мутлақ қодир куч борлигига ишонч туйғуси мавжуд. давоми...

14:00 / 12.11.2016 4181
embedhttpswww.youtube.comwatchvKIXmv3sVkxMembed

13:41 / 13.08.2018 2144
Биз Muslimaat.uz ходим ва ходималари «Islom.uz» портали ходимлари Озод Мунавварга ва оила аъзоларига холаларининг давоми...

00:43 / 13.12.2016 2361
Азиз ойижон, мана фарзандли бўлиб, ОНАлик мақомига эришдингиз, лавозимингиз ўзингизга насиб этсин. Энди давоми...

06:16 / 25.01.2017 9544