Эр-хотинлик ришталарини мустаҳкамлаш йўллари

0 248


Эр-хотин ўртасидаги алоқалар мустаҳкам боғланиши учун шариат кўплаб кўрсатмалар берган. Улар қуйида баён қилинади:

1. Никоҳдан олдин икки ёш бир-бирларининг хулқ-атворлари ҳақидаги маълумотларга эга бўлишлари лозим. Келишмовчилик ва турли зиддиятлар чиқмаслиги учун қиз ва йигит бир-бирларининг оилавий муҳитлари, табиатлари билан танишиб, бири иккинчисини кўриб, хотиржам бўлиб, маслаҳатлашганларидан кейин истихора қиладилар;

2. Никоҳдан кейин эркак кишига қуйидагилар тушунтирилади. Аллоҳ таолонинг раҳмати ила никоҳ риштаси боғланди. Аллоҳ таоло томонидан бўлган ҳар бир ишда бахт ва саодат бор деб билиб, турмуш ўртоғи билан яхши муомала қилади. Аёли томонидан содир бўлган турли янглиш ишларнинг яхши томонини ўйлайди. Аёлига хушмуомалалик билан илтифот кўрсатади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг қуйидаги ҳадисларида нафсга таъсир қилувчи бир кўрсатмани берганлар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳуалайҳи васаллам: «Мўмин мўминадаги бир хулқни хуш кўрмай, бошқа бир хулқигарози бўлса, уни тарк қилмасин», дедилар»(Муслим ривояти)[.

Энг яхши тавсия шуки, аёлнинг ёмон одатларига кўз юмиб, яхши хулқларига эътибор қаратиш лозим. Қуръони Каримда ҳам бу ҳақда қуйидаги оят ворид бўлган:

«…улар ила маъруф ҳолатда яшанг. Агар уларни ёқтирмасангиз, ажаб эмаски, Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшиликларни қилса» («Нисо» сураси, 19-оят).

Шунингдек, аёллар ўз эрларига итоат қилишлари борасида ҳам бот-бот таъкидланган ҳукмлар ворид бўлган. Бу ҳақда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадис ривоят қилинган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор кишинибирор кишига (фаразан) сажда қилишга буюргувчи бўлсам, Аллоҳ аёлнингзиммасига эрнинг ҳаққини кўп қилгани боис, аёлни ўз эрига сажда қилишга амрқилган бўлар эдим», дедилар» (Байҳақий ривояти).

Қуръони Каримда ўз эрига итоат қилувчи аёл солиҳ ва яхши аёл сифатида зикр қилинган.

«Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан устун қилгани ва молларидан сарфлаганлари учун эркаклар аёлларга раҳбардирлар. Солиҳа аёллар итоаткор ва Аллоҳнинг ҳифзи-ҳимояси бўйича ғойиб(эр)ларининг муҳофазасини қилувчилардир» («Нисо» сураси, 34-оят).

Яхши, солиҳа аёл эрининг ҳокимлиги вараҳбарлигига ўзини таслим қилиб, унинг фармонларига итоат қилади. Набий соллаллоҳуалайҳи васаллам ўз эрининг амрига итоат қилувчи аёлларни мақтаганлар. У зот соллаллоҳуалайҳи васалламнинг «Қайси аёл ўз эрига тобе бўлиб, итоат қилса, ҳаводагиқушлар, денгиздаги балиқлар, самодаги фаришталар ва ўрмондаги дарандалар унгаистиғфор айтадилар» деганлари ривоят қилинган[.

Эр-хотин ўртасидаги алоқалар тўғрисида Қуръони Карим ва ҳадиси шарифларда келган кўрсатмаларнинг хулосаси шуки, никоҳ риштасини мустаҳкамлаб, илдиз оттиришга замин яратиш лозим. Шу боис, одатда эр-хотин ўртасида бўлиб турадиган гапларга асосланиб, аёлини талоқ қилиш яхши иш эмас. Юқорида икки ёш никоҳланганларидан кейин улар ўртасидаги никоҳни мустаҳкамлаш бўйича йўл-йўриқ ва кўрсатмалар берилди. Ушбу кўрсатмаларни бажаришда эр-хотиндан бирортаси лоқайдлик қилса ва шу сабабли икки ёш ўртасида келишмовчилик ҳамда тортишув юзага келса, шариат ўзаро сулҳ ва маслаҳат воситасида орадаги зиддиятни кетказишга буюради. Қуръони Каримда эр-хотин ўртасидаги ўзаро келишмовчиликка барҳам беришнинг тўртта йўли айтилган. Улардан учтаси эркакларга тегишли бўлиб, Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай марҳамат қилади:

«Бош кўтаришларидан хавф қилинган аёлларга ваъз-насиҳат қилинг, ётоқларида ҳижрон қилинг ва уринг. Агар итоат қилсалар, уларга қарши бошқа йўл ахтарманг. Албатта, Аллоҳ Алий ва Кабирдир» («Нисо» сураси, 34-оят).

Ушбу оятда эр-хотин ўртасини ислоҳ қилишнинг учбосқичи, яъни эркакларга боғлиқ жиҳатлари баён қилинмоқда. Улардан биринчиси –аёлга яхши насиҳат қилиб, тушунтириш, аёлга тушунтиришнинг ўзи кифоя қилмаса,иккинчи босқич – ётоғини алоҳида қилиб қўйиш. Шу орқали эрнинг норозилигинитушуниб, ўз феълига надомат қилсин. Агар ушбу чиройли огоҳлантиришлар ҳам уаёлга кор қилмаса, яъни димоғдорлиги ва қинғирлигидан қайтмаса, кейинги учинчидаража – ислоҳ мақсадида енгил уриш. Уришнинг шаръий даражаси суяк синадиган ёкибаданда асари қолиб кетадиган даражада бўлмаслигидир. Юзга уриш мутлақо мумкин эмас. Чунки у ҳусн маркази ҳисобланади[.

Уриб-тепиш жазонинг энг охиргисидир. Арзимаган ва юзаки айблар туфайли уриш яхши эмас. Заруратсиз ё заруратдан зиёда урадиганлар ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадис ворид бўлган.

Иёс ибн Абдуллоҳ ибн Аби Зубобдан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг чўрилари(бандалари)ни урманглар», дедилар.

Шунда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: «Аёллар ўз эрларига журъатли бўлиб кетдилар», дедилар. Бас, (Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам) улар(аёллар)ни уришга  изн бердилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хонадонлари атрофида кўплаб аёллар ўз эрларидан шикоят қилиб, айланиб қолдилар. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

 «Кўп аёллар ўз эрларидан шикоят қилиб, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) оиласи атрофида айланиб қолди. Улар (ўз аёлларини заруратсиз ё заруратдан зиёда урувчилар) сизларнинг яхшиларингиз эмас», дедилар» (Абу Довуд ривояти).

Жазодан кейин аёл тўғри йўлга юриб, эр-хотин орасидаги муомалалар яхшиланиб кетса, ундан кейин эр ўзи истаган пайтда аёлининг ортидан тушиб, унинг айбларини қидириши дуруст эмас. Юқорида келтирилган услубларни қўллаш натижасида оилада юзага келган келишмовчиликлар барҳам топади. Эр-хотин ўртасида келиб чиққан низо ва можароларни ислоҳ қилишда мазкур тарбиявий кўрсатмалар иш бермай қоладиган даражага етиб келиб, хонадонда содир бўлган муаммолар ташқарига чиқиб кетиши хавфи бўлса, шу сабабли эр-хотин орасида уруш аланга олиб, жанжаллашиб, бир-бирларини айблай бошласалар, бундай ҳолатда ҳам Қуръони Карим яраштиришнинг тўртинчи босқичини баён қилди:

«Агар икковларининг оралари бузилишидан қўрқсангиз, у(эр)нинг аҳлидан бир ҳакам ва бу(хотин)нинг аҳлидан бир ҳакам юборинг. Агар улар ислоҳни ирода қилсалар, Аллоҳ у(эр-хотин)ларнинг орасини мувофиқлаштирур. Албатта, Аллоҳ Алийм ва Хобийрдир» («Нисо» сураси, 35-оят).

Қуръони Каримнинг покиза ва шарафли кўрсатмасига амал қилинса, эр-хотин ўртасида кўча ва бозорларда жанжал тарқалиши ўрнига хонадоннинг ўзида бу ихтилофларга барҳам берилади. Яқин қариндошларнинг хайрихоҳлиги сабабли эр-хотин ўртасида иттифоқлик ва аҳиллик кўриниши пайдо бўлади. Юқорида зикр қилинган Қуръони Карим оятларидан қуйидаги фойдалар олинади:

1. Қуръони Карим икки томондан эр-хотинни яраштириш учун тайин қилинган шахсларни ҳакам деб атади. Ҳакам жанжалга чек қўя олиши ва ҳукм чиқаришга салоҳиятли бўлиши лозим. Бу салоҳиятлар илмли ва диндор шахсларда бўлади;

2. Икки ҳакамни юборишдан мақсад эр-хотин ўртасини ислоҳ қилиш бўлсин ва икки ёш ушбу икки ҳакамни мухтор («Нима ҳукм чиқаришса, мен унга розиман», деган тарзда) ҳакам қилиб тайинлашса, яъни у иккисини учинчи шахс сифатида тайинлаб, «Улар чиқарган ҳукмга розимиз», десалар, ушбу вазиятда у икки ҳакам мухтор ҳакам бўлиб қоладилар. Натижада у икки ҳакам талоққа иттифоқ қилсалар, талоқ тушади, хулуъ ёки бирор бошқа суратга келишсалар, эр-хотин у иккиси томонидан чиқарилган ҳукмга итоат қилишлари лозим бўлиб қолади. Бу Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳи ва Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи мазҳабларидадир;

3. Икки ҳакам яхши ниятда ва чин дилдан уикки эр-хотин ўртаси яхши бўлишини хоҳлаб ишга киришишса, Аллоҳ таолонинг ғайбиймадади натижасида албатта муваффақиятга эришадилар. Зеро, «Агар улар ислоҳни иродақилсалар, Аллоҳ у(эр-хотин)ларнингорасини мувофиқлаштирур» оятида ғайбий мададга ишора бор. Ҳакамлардаяраштириш истаги ёки ихлос бўлмаса, эр-хотин орасида мувофиқлашиш топилмайди.Чунки оятда аниқ ва равшан тарзда: «Агар улар ислоҳни ирода қилсалар, Аллоҳу(эр-хотин)ларнинг орасинимувофиқлаштирур», деб таъкидланган.

4. Юқорида келган кўрсатмаларнинг барчаси бесамар кетса, у икки эр-хотин орасидаги жуда қаттиқ зиддият сабабли душманлик пайдо бўлади. Натижада никоҳ риштаси самара бериш ўрнига азоб беради. Бундай ҳолатда никоҳ риштасини узмаслик зулм, аксинча, никоҳ риштасини тугатиш эр-хотин ва у иккиси хонадонига роҳат ҳамда саломатлик бағишлайди. Бир  донишманд чиройли гап айтган экан: «Афсонани охиригача етказиш мумкин бўлмаса, яхшиси уни тарк қилиш афзал».

Тўрт босқични босиб ўтгандан кейингина талоқ қилишга рухсат берилади. Лекин, шу билан бирга, эрга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадислари бот-бот эслатилади:

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ аззава жаллага энг ёмон кўрилган ҳалол талоқдир», дедилар» (Абу Довуд ривояти)[

Сабабсиз талоқ беришга қайтариқлар ва унинг салбий натижалари

Юқоридаги кўрсатмалардан равшан бўладики, эр-хотин орасидаги келишмовчилик чидаб бўлмайдиган ҳолатга келиб қолганда ва ўнгланишлари мушкул бўлган ўринда Ислом шариати талоққа ижозат беради. Аксинча, арзимаган баҳоналар билан никоҳ риштасини бузиш Аллоҳ таолога номақбул бўлгани боис, имкон қадар ундан сақланиш лозим. Чунки талоқ сабабли аёлнинг дили чилпарчин бўлиб, эр-хотиннинг обрўсига путур етибгина қолмай, наслга, яъни фарзандларга ҳам таъсир қилиб, оила низомини издан чиқаради. Талоқ ортидан келадиган ёмон таъсирлар фақат эр-хотингагина тааллуқли бўлиб қолмай, балки томонлар, қабилалар орасида низо келиб чиқишига замин бўлади. Талоқнинг салбий жиҳатлари аста-секинлик билан ривожланиб, келажакда юз берадиган мудҳиш ҳолатларга муқаддима вазифасини ўтайди.

Риштанинг узилишига сабаб ёки восита бўладиган нарсаларни Ислом шариати чиройли тарзда баён қилиб, уларнинг ечимини ҳам  келтириб қўйган. Нақлларда сабабсиз талоқ олиш ёки талоқ беришга қаттиқ қайтариқлар баён қилинган. Улардан бир нечтаси қуйида келтирилади:

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алаҳивасаллам: «Уйланинглар! Талоқ қилманглар! Зеро, талоқдан Арш ларзага келади»[

Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Муъоз! Аллоҳ таоло ер юзида Ўзига талоқдан-да ёмонроқ нарсани яратмади. Ва Аллоҳ таоло ер юзида Ўзига қул озод қилишдан-да яхшироқ нарсани яратмади. Бир киши ўз қулига: «Иншааллоҳ, сен ҳурсан», деса, бас, у озоддир. У (итоқ) учун истисно йўқ. Аёлига: «Иншааллоҳ, сен талоқсан», деса, у (талоқ) учун истисно бор ва унга асосан талоқ бўлмайди», дедилар» (Дорақутний ривояти).

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир аёлтангликсиз эридан талоқ сўраса, унга жаннатнинг ҳиди ҳаром бўлади», дедилар» (Термизий ривояти)[

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёлларни (зинога қўл урганлигига) кучли гумон бўлсагина  талоқ қилса бўлади. Аллоҳ таоло мазасини тотиб, талоқ қилувчи(эркак)лар ва мазани тотиб, талоқ олувчи(аёл)ларни яхши кўрмайди», дедилар». (Баззор ва Табароний ривояти).

Ушбу ҳадисда «Аллоҳ таоло маза татигувчи(эркак)ларнива татигувчи(аёл)ларни яхши кўрмайди», деб келтирилган. Бунда татиб кўришмақсадида уйланувчи эркак ва турмушга чиқувчи аёл назарда тутилган. Улар бираёл ё бир эркакни татиб кўргандан кейин бошқа бир аёл ёки эркакни татиб кўришниистайдилар. Ана ўшаларни Аллоҳ таоло яхши кўрмайди. Бундай ҳолатга келибқолишдан Алоҳ асрасин.

ХАЗИЙНАТУЛ ФИҚҲ ФИЙ МАСОИЛИТ ТАЛОҚ (ТАЛОҚ МАСАЛАЛАРИДА ФИҚҲ ХАЗИНАСИ)  китобидан Пошшахон Эшонхон қизи тайёрлади. 


Баҳам кўринг

Leave A Reply