Дазмолдан одатдан ташқари ҳолатларда фойдаланиш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  1. Дазмол матодаги шам доғларини кетказади 

 Агар кийимингизда шам доғи қолган бўлса, сизга бу муаммони ечишда дазмол ёрдамга келади. Доғ бор жойга қоғоз сочиқ қўйиб, шу жойга дазмол босасиз. Кийимдаги шам доғини қоғоз сочиқ шимиб олади. Ҳар бир доғ учун қоғоз сочиқларни алмаштириш керак. Акс ҳолда, шам доғи кийимнинг бошқа ерига тушиб қолади.    

  1. Гиламларни асл ҳолига келтиришга ёрдам беради

  Уйингизда таъмирлаш ишларини ўтказдингиз ёки мебель жиҳозларини ўрнини алмаштирдингиз. Ҳойнаҳой гиламда шкаф ёки каравотнинг оёқ излари қолгандир? Дазмол ёрдамида гиламни ўз ҳолига келтириш мумкин. Дазмолни из тушган жой устида ушлаб туриб, буғ чиқариш функциясини ишлатинг.  

  1. Дазмол ёрдамида зарар етган мебелларни таъмирлаш мумкин

Ёғоч мебельдаги эзилган жойларни дазмол ёрдамида тўғирлаш мумкин. Бунинг учун игна билан эзилган жойга бир неча тешик қиламиз ва устига намланган мато қўйиб, буғли дазмолни устига  босамиз. Намлик сабаб ёғоч шишади ҳамда ўзининг асл ҳолига қайтади.

Facebookдаги «Море Идей» саҳифасидан олинди

Мавзуга оид мақолалар
Балки, асқотар... Ҳажм ўлчовлари 1 стакан 240 мл 34 стакан 180 мл 23 стакан 160 мл 12 стакан 120 мл 13 стакан 80 давоми...

15:17 / 26.01.2017 3175
Сенга ҳам, менга ҳам Аллоҳ тавфиқ берсин, азизим, билгинки Мусулмон инсон қуйидагиларга иймон келтирмоғи давоми...

05:14 / 22.11.2016 5791
embedhttpsyoutu.beqT1aAFmzisembed

23:13 / 20.08.2018 5897
  12 июнда Канаданинг Торонто шаҳрида биринчи марта Ҳалол Таомлар Фестивали « HALAL FOOD FЕST» бўлиб ўтади. Унда давоми...

13:51 / 21.12.2016 3626