Болангизнинг ўзига ишончини ҳосил қилдиришнинг 50 та йўли
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  1. Бошқалар олдида болангизни мақтанг.
  2. Уни танқид қилманг.
  3. Унга “Рухсат берсанг...” деб айтинг.
  4. Унга болалардек муомала қилинг ва болалардек яшасин.
  5. Ўзи мустақил қарор чиқаришига ёрдам беринг.
  6. Унга сузишни ўргатинг.
  7. Бирор бир муносабатларда уни меҳмонлардек шарафлантиринг.
  8. Унинг фикри ҳақида сўранг ва баъзи бир ишларда унинг сўзини олинг.
  9. Уйнинг бир қисмини у учун ажратинг ва унинг эришган ютуқларини кўргазма қилиб қуйинг.
  10. Унга дўстлар топишда ёрдам беринг.
  11. Унга ҳаётдаги ўрни ва аҳамиятини эслатинг. Бу эса Аллоҳнинг қудрати ва мукофоти эканини ҳис қилдиринг.
  12. Ўзингиз билан намоз ўқишга ўргатинг. Аллоҳга бўлган бошланғич иймонни сингдиринг.
  13. Ўзининг фикрини инсонлар олдида қандай баён қилишни ўргатинг.
  14. Таълимотларни ўқиб, унга қандай эргашишни ва амал қилишни билдиринг.
  15. Ўзига вазифа юклашни, уни давом эттиришни ва якунига етказишни ўргатинг.
  16. “Биринчи ёрдам” кўрсатишни ўргатинг.
  17. Сўраган барча саволларига жавоб беринг.
  18. Унга ваъда қилган нарсангизга хилоф иш қилманг.
  19. Ошпазликдан тухум қовуришни, картошка қайнатишни ва нон иситиш кабиларни ўргатинг.
  20. Унга барака ва дуонинг аҳамиятини билдиринг.
  21. Бошлиқлик вазифасини қандай қилишни ўргатинг.
  22. Уни (ўзига керакли бўлган) саволлар беришга қизиқтиринг.
  23. Унга ўртоқлари орасида ўз ўрни борлигини ҳис қилдиринг.
  24. Фарзандингизнинг ишларида бирор қарорга нима сабабдан келганингизни айтинг.
  25. Фарзандингиз мактабига борган биринчи кунида у билан бирга бўлинг.
  26. Унга ўзингизнинг болалик даврингиздаги воқеаларни айтиб беринг.
  27. Фарзандингиз мударрис (устоз) ўрнида, ўзингиз ўқувчи ўрнида рол ўйнанг.
  28. Фарзандингиз бирор нарсани зое қилганида ўзига қандай зарар бўлишини ўргатинг.
  29. Унга қандай ҳолатларда раъд этишни ва “йўқ” дея олишни ўргатинг.
  30. Унга қандай ҳадя беришни ҳам ўргатинг.
  31. Унга етарлича пул берингки, керакли вақтларда ўз ихтиёрича ишлата олсин.
  32. Бирор нарса ёдласин, ёдлаганларини эсида сақлай олсин.
  33. Нафсини ва танасини ҳимоя қила олишни ўргатинг.
  34. Ўзини шубҳалантирган нарсалари ҳақида сўраганида уларни шарҳлаб беринг.
  35. “Сени ўзимдан четлаштираман, эътибор бермайман”, деб таҳдид қилманг.
  36. Бирор иш юзасидан олдиндан огоҳлантиринг.
  37. Муваффақиятсизлик келиб чиқиш сабабларини ўргатинг.
  38. Маблағини қандай сарфлашни ўргансин.
  39. У учун янги нарсалар кашф қилинг. Гарчи унинг натижасини билсангиз ҳам, ўша вақтда ўзингизни билмагандек тутинг.
  40. Мақсадларини қандай тўғри тартибга солишни ўргатинг.
  41. Орзулар қилишга шижоатлантиринг.
  42. Қуръон оятлари асосида эркак ва аёллар орасидаги фарқни ўргатинг.
  43. Унга ростгўйлик, самимийлик ва олийжаноблик хислатларини ўргатинг.
  44. Юклатилган вазифаларнинг масъулиятини ўргатинг.
  45. Фарзандингизнинг ишлардаги ютуқларини мақтанг. Чиройли ёзишни ўргатинг.
  46. Уй ҳайвонларига бўлган муносабатни ўргатинг.
  47. Ўзингиздан содир бўлган хатолар учун кечирим сўранг.
  48. Баъзида унга кутилмаган туҳфалар тақдим қилинг.
  49. Ҳар куни Қуръон ўқишга одатлантиринг.
  50. Унга сиз уни яхши кўришингизни ва у сизнинг қалбингизга яқин эканини айтинг. Бу эса ўзига бўлган ишончни шакллантиради.

Зиёда МИРАҲМАТОВА тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло инсон наслини пок ва ҳалол йўл билан давом эттириш учун никоҳланишни, оила қуриб яшашни жорий давоми...

04:58 / 23.07.2019 2077
Муҳаррам ойи ҳижрийқамарий тақвим бўйича йилнинг биринчи ойидир. Биринчи Муҳаррам янги йилнинг бошланиш давоми...

03:29 / 26.01.2017 4478
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.  Ассоламу алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳу Бизларни муслималардан давоми...

06:09 / 07.12.2017 2137
1. «Эшак, ит, ҳайвон......» деб сўкиш. 2 «Бадбахт, каззоб, ярамас, семиз, букри, ҳароми...» деб хорлаш. 3. давоми...

16:00 / 18.12.2019 8835