Муслималар форуми: Болажонлар учун рамазон танлови
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Мана, қалбларимиз интиқ бўлиб кутаётган Рамазон ойи ҳам эшик қоқай, деб турибди. Ҳар йилгидек, мазкур ойни сермазмун ва қизиқарли ўтказиш мақсадида янги танлов эълон қилмоқчимиз.

Яқинда бошқа бир сайтда ажойиб танлов кўриб қолдим, ғоя маъқул келиб, ўзимизнинг форум учун ҳам шу мавзуни танладик.

Танловни «РАМАЗОН ТАБРИГИ»  деб номладик. Унда сиз фарзандларингиз, ука-синглингиз ёки жиянингиз билан Рамазон учун откритка тайёрлаб, иштирок этишингиз мумкин бўлади. Шартлар жуда оддий:

# танлов учун постга тайёрлаган откриткангиз расмини қўйиб, тайёрлаган муаллифлар ва ким учун тайёрлангани ёзилади;

# бир иштирокчидан битта откритка;

# откриткани тайёрлашда аппликациялар, расмлар, шеърлар, умуман, истаган нарсангиздан фойдаланишингиз мумкин, лекин тайёр откриткаларни ишлатманг, фантазиянгизни ишга солинг;

# танлов ғолиби танлов муддати тугагач, сўровнома усулида аниқланади;

# танлов Рамазон ойининг охирги кунигача давом этади.

Танлов ғолибаси муҳтарама устозимиз Одинахон Муҳаммад Содиқ томонларидан махсус совға ва дуоларга муяссар бўлади.

Умид қиламизки, мазкур танлов кичкинтойларимизга Рамазонни таништириш, унга муҳаббат уйғотишда манфаатли бўлади.

http://muslimaat.uz/forum/index.php?topic=2798.0

muslimaat.uz/forumi/

 
Мавзуга оид мақолалар
Керакли масаллиқлар 2 стакан ун, 2 чой қошиқ қабартма туз разрыхлитель, 1 та лимон, 80 г юмшатилган сариёғ, 2 та давоми...

15:36 / 29.12.2016 3331
Рўза билан илк танишув Рўза тутмасам бўлмайди Ойижон, ахир касалсизку Рўза тутсангиз, аҳволингиз яна давоми...

11:00 / 09.03.2017 5524
embedhttpswww.youtube.comwatchvTjUPMxusw2gembed

10:58 / 24.04.2017 3761
httpsyoutu.bed5itJ610T2w

08:27 / 07.03.2019 2188