Болага алла айтинг!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Алла» сўзи араб луғатида «овутиш, тинчлантириш» маъносини билдиради. Бу эса йиғлаб, хафа бўлаётган чақалоқни овутиш учун айтилган, онанинг қалбидан чиқаётган энг эзгу ниятларнинг куйга солинган шаклига берилган энг муносиб номдир. Болага алла айтиш қадим замонларданоқ оналарнинг одатига айланган, оналикнинг асл белгиси ва зийнати ҳисобланади. Инсоннинг мия тузилишига кўра унга куй, майин овоз қаттиқ таъсир қилиб, ухлаши, дам олишига ёрдам қилар экан.

Буни жуда яхши англаган зийрак аёллар ўз куйлари орқали болага Буюк Аллоҳнинг номини сингдириб, руҳий тарбиялайдилар. Яъни алланинг асл шакли «Аллоҳ» зикридир, буни ҳар сафар уйқудан олдин эшитган гўдак ўз Роббини танийди.

Қизимни доимий назорат қилиб турадиган шифокор фарзандимнинг кам уйқулигини эшитиб, унга қўшиқлар куйлаб беришим, алла айтишим кераклигини, бу унга яхши таъсир қилишини айтган эди. Алихонтўра Соғуний ҳазратларининг оналари ҳар сафар у кишини эмизишда «Ёсин» сурасини ўқир эканлар. Муқаддас каломни бир кунда бир неча марта эшитган, руҳига сут орқали кирган фарзанд келажакда қандоқ инсон бўлганлари сир эмас. У зотни танимаганлар «Тарихи Муҳаммадий» асарини ўқиб кўрсинлар. Болани эмизаётиб «Ёсин» сурасини ўқишнинг ҳикматидан яна бири шуки, бола етарли қувватни олиши учун камида йигирма дақиқа эмиши керак. «Ёсин» сурасини қоидага кўра ўқиш эса ана шу йигирма дақиқанинг атрофида бўлади. Бу ҳам Аллоҳнинг ҳикмати ва аёл бандаларига берган заковати мевасидир! Азиз оналар, болангизга алла айтинг, бу билан нафақат гўдакни тинчлантирган бўласиз, балки куй орқали ўз дардларингизни ҳам тўкиб солиб енгил тортасиз. Алла – бу, ҳеч қачон, ҳеч кимдан уялмай, ҳеч бир хижолатсиз куйлаш усулидир. Энг муҳими бундоқ куйлаганингиз учун биров сизни айбдор демайди, шариат эса гуноҳкор ҳисобламайди.

Зебуннисо Қутбиддинхон қизи

Мавзуга оид мақолалар
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтириб давоми...

14:16 / 01.12.2016 2359
Ҳали ёш, болалари кўп бўлмаган аёлларнинг турмуш ўртоқлари уларга кам вақт ажратаётгани, кўнгилларини давоми...

08:44 / 07.04.2017 4112
  gallery linkfile sizemedium ids8086,6057,5915,5809,5808,5807,5806,5804,5571,6241,6256,6193,6100,6171 Ҳазратсиз Рамазон Бисмиллаҳир давоми...

05:33 / 07.02.2017 7551
  Аллоҳ таоло ҳар биримизга турли хил терини ато этган, кимдадир у мукаммал, кимдадир эса муаммоли. Ушбу давоми...

13:12 / 17.01.2017 5743