Мухтасар ҳанафий фиқҳи «Беҳишти зевар»
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ТАҲОРАТГА ОИД #ФИҚҲ_ДАРСЛАРИ

41-масала

Агар ёш бола намозда қаҳқаҳ отиб кулса, намози бузилади, таҳорати бузилмайди. Балоғатга етган киши рукуъ ва саждаси бор намозда қаҳқаҳ отиб кулса, таҳорати бузилади. Лекин жаноза намози ёки тиловат саждаси пайтида қаҳқаҳ отиб кулса, жаноза намози ёки тиловат саждаси бузилади, таҳорати бузилмайди.

42-масала

Агар пешоб ёки мазий закарнинг ичига тўлса, лекин учидан[1] ташқарига чиқмаса, фақат таҳорат бузилади

43-масала

Эркак киши аёл кишига қўлини теккизгани ёки шуни хаёл қилгани учун закаридан суюқлик чиқса, таҳорати бузилади.

44-масала

Эркак кишининг фаржи билан аёл кишининг фаржи тўсиқсиз ҳолда бир-бирига тегса, бирор нарса чиқса-чиқмаса иккисининг ҳам таҳорати бузилади.

45-масала

Орқадан чиққан нарса ўзи кирган бўлса ҳам, киши уни ўзи киритган бўлса ҳам, таҳоратни бузади.


Ашраф Али Таҳонавий


[1]     Закарнинг хатна қилувчи кесадиган териси

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг 2014 йилги Закот, фитр давоми...

08:31 / 25.01.2017 5005
embedhttpswww.youtube.comwatchv36jeLn96Kekfeatureyoutu.beembed

16:04 / 14.06.2017 3208