Аллоҳнинг зикри Аллоҳнинг бандаларига нисбатан одобни пайдо қилади (5-қисм)

0 481

    Агар зикр ва муроқаба қилсангизлар ёки ҳар кеча ва кундузда Аллоҳни зикр қилиш учун бирор вақт ажратсангизлар, сизларнинг хаётингизда икки иш амалга ошади. 

Ушбу икки нарсани қалбингиз тубида ҳис қиласиз. 

Биринчи иш: Аллоҳ йўлида яхши кўриш. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг бандаларини яхши кўриш. Мана шу биринчи натижа. 

Яъни сизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисида айтган кишилардан бўласизлар. 

Муоз ибн Жабалдан нақл қилинган ҳадиси қудсийда иззат эгаси бўлган Ҳақ таоло айтади: 

“Менинг йўлимда бир-бирини яхши кўрганларга, 

Менинг йўлимда бирга ўтирганларга, 

Менинг йўлимда бир-бирини зиёрат қилганларга, 

Менинг йўлимда саховат қилганларга Менинг муҳаббатим вожиб бўлди”. 

Мана шу биринчи натижа. 

Аллоҳнинг зикрини кўпайтиришдаги иккинчи натижа Аллоҳнинг бандаларига нисбатан одобли бўлишдир. 

Қачон танқид даъволарини кўрсангиз, қачон айбларни тўплаш даъволарини кўрсангиз, Аллоҳга нисбатан бўлган одоб, сизни бандалар билан ҳам одобли бўлишга етаклайди.

Гоҳида ҳақни баён қилиш учун танқид қилишингиз мумкин, лекин фақат ушбу танқидни ўзида тўхтайсиз. Танқид сизни танқид қилинаётган одамни камситишга ва сўкиб ҳақорат қилишга етакламайди. 

Эҳтимол, у киши ҳам Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога тавба қилиб келар. 

Эҳтимол, бу танқид сизнинг фикрингиз бўлиб, сиз янглишаётган, у эса ноҳақ эмас, ҳақдир? 

Лекин сиз ижтиҳод қилиб, ўз ижтиҳодингизни асослаб берасиз.

Мана шу сўзлашиш одоби. Мана шу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг бандаларига нисбатан қилинадиган одобдир. 

Лекин бизда Аллоҳнинг зикридан ва Аллоҳ йўлида яхши кўришдан насибамиз бўлмаса, Аллоҳ азза ва жалланинг йўлида Аллоҳнинг бандаларига бўлган муҳаббат қаердан келсин?! 

Агар қалбим Аллоҳнинг муҳаббати билан тарбияланмаса, агар қалбим Аллоҳ азза ва жаллани улуғлаш билан парвариш топмаса, ҳайҳот, унда бу бўш қалбдан Аллоҳнинг бадаларига бўлган муҳаббат йўқолиб, ўз манфаатларимни, ўз ҳавои нафсим ва шаҳватларимни яхши кўра бошлайман. 

Агар иш ағдарилиб, бошқача тус олса, муҳаббат ҳам нафратга айланади. 

Бу бугунги кунда кўрилаётган, учраётган ҳолдир…

Ушбу сўзимни айтиб, Аллоҳдан мағфират сўрайман.

Муҳаммад Саъид Рамазон ал-Бутийнинг жума хутбаси.

2 октябрь 1992 йил.

Тошкент шаҳар Эшонгузар жоме масжиди

имомхатиби Абдуллажон Ғуломов таржимаси.

 

Баҳам кўринг

Leave A Reply