Алданиб қолманглар, опа-сингиллар!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биз илму-фан кенг тарғиб қилинган ва замонавий дунёда яшаётган бўлсак-да, барибир, хурофотлар  соғлом фикрлашимизга соя ташлаб туради.Турли хил аёллар билан учрашиб, кўплаб «ғаройибот»ларни билиб олишингиз мумкин, масалан, уларнинг сеҳр-жодуга бўлган ихлосларини. Бундай аёлларда кичкина муаммо пайдо бўлиши билан  дарҳол фолбин излаб қолишади. Оқибатда эса «тешик тоғора» билан қоладилар! Сизни алдашларига рози бўлманг, яна  шариат қоралаган амалларни қилиб, гуноҳкор бўлманг! Баъзи одамлар намозларини барпо қилмай, Аллоҳ буюрганидек либос киймасдан, сеҳргар ва фолбинлардан ёрдам ва бахтлари очилишини сўраб юрадилар. Улар ибодат қилмайдилар, рўза тутмайдилар-у, аммо катта гуноҳларга ботадилар; сеҳр-жоду, афсун ва фолбинлар башорати муаммоларини ҳал қилишига ишонадилар. Ана шунда инсон табиати яққол намоён бўлади, шайтоннинг васвасаси ва нафснинг хоҳиши. Фолбин, сеҳргар  ёки экстрасенсга берилган пуллар кўп муаммоларни ҳал қилади ва дунёю охиратдаги яхшиликларга эришамиз, деб ўйлайдиганларнинг сони  бир неча юзлаб, ҳатто минглабдир. Йилдан-йил эса бу кўрсаткич камайгани йўқ. Исломдан йироқда бўлган сеҳргар ва фолбинлар одамларнинг саводсизлигидан фойдаланиб, «руҳоният тадбиркорларига» айланиб бормоқдалар. Ким сеҳргар ёки фолбинга борса,  унинг айтганларига ишонса, у иймонсизликка юз тутган бўлади.

Муҳтарама опа-сингиллар, коҳин-сеҳргар, фолбин ва ҳоказолардан четланингиз! Аллоҳга иймон келтириш керак, Аллоҳдан қўрқиш керак ва фақат Унинг раҳматидан умидвор бўлиш керак! Бир куни Умар розияллоҳу анҳу ўз халифаликларини айланиб юрганларида, елкасида бола кўтариб юрган бир кишини учратиб қолдилар. Уларга қараб туриб,«бир-бирига бунчалик ўхшаш ота-болани ҳали кўрмагандим», дедилар. У киши эса, эй Амирул мўминин, Аллоҳга қасамки, бу болани марҳума аёлим туққан» , деди. Халифа ҳайрон қолиб, бўлиб ўтган воқеани сўрадилар. «Эй Амирул мўминин, – деб сўз бошлади ҳалиги киши, – сафарга чиқишимдан аввал ҳомиладор аёлимга, ҳомилангни Аллоҳга омонат топширдим дедим. Сафардан қайтмасимдан олдин  аёлим вафот этди. Кунлардан бирида Бақий қабристонида ялтираб турган нуқтани кўриб қолдим. Қўшнимдан эса бу ҳол тунлари шу жойда бўлиб туришини билдим. Мен бу нуқта аёлим қабри эканини пайқаб, уни очдим. Марҳума аёлимнинг тиззаларида эса тирик бола турарди! Четдан эса бир овоз менга: «Аллоҳга омонат топширган болангни ол, агар боланинг онасини ҳам омонат топширганингда, уни ҳам тирик топардинг», деди. Мен болани олдим, қабр эса дарҳол ўзи ёпилиб қолди». Муҳтарама опа-сингиллар, агар биз ёлғизгина Аллоҳдан қўрқсак, фақат Ўзигагина суянсак, Ўзидангина мадад сўрасак, Аллоҳ бизларни турли бало-офатлардан мана шундай сақлайди!

Мавзуга оид мақолалар
Вашингтон яқинида жойлашган Parkdale High School мактабида мусулмон ўқувчиларга ўқув соатлари орасида ибодат учун давоми...

13:58 / 09.12.2016 3243
 Керакли маҳсулотлар 500 г маргарин 4 та тухум сариғи 1 пиёла шакар 1 пиёла қатиқ 0,5 чой қошиқ содауксусга давоми...

07:13 / 29.11.2016 5432
gallery linkfile columns2 sizelarge ids29664,29665,29666,29667,29668,29669,29670,29671,29672,29659

12:00 / 19.08.2017 14383