Мусулмонлар билан ҳамжиҳатлик рамзи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмонлар билан ҳамжиҳатлик рамзи

Russia Today нашрининг хабар беришича, Австрия президенти бир гапи билан кўпчиликни ҳайрон қолдирди: «Бир кун келиб, мамлакатда камситилаётган мусулмонлар билан ҳамжиҳатлик рамзи сифатида барча аёллардан рўмол ўрашни сўрашимизга тўғри келади».

Душанба куни талабалар олдида сўзга чиққан Александр Ван дер Беллен нутқини «Ҳар бир аёл ўзига ёққан либосни кийиб юришга ҳақлидир», деб ҳисоблашини маълум қилишдан бошлади. «Бироқ аҳвол шундай давом этаверса, исломофобия кенг тарқалаверса, – деди у Австрияда мусулмонларга нисбатан салбий муносабатни назарда тутган ҳолда, – шундай кун келиши мумкинки, ўз динининг талабларидан келиб чиққан ҳолда рўмол ўраб юрган аёлларни қўллаб-қувватлаш, улар билан ҳамжиҳатлик рамзи сифатида барча аёллардан рўмол ўрашни илтимос қилишимизга тўғри келиб қолади».

Табиийки, бу сўзлар ҳаммага ҳам ёқиб тушгани йўқ. Ўтган ойда ҳукуматнинг бир неча амалдорлари Австрия исломий жамиятининг муслималар балоғат ёшига етгач, рўмол ўраб юришлари лозим, деган тавсиясини кескин танқид остига олишган, мамлакат давлат котибаси Муна Дуздар эса рўмолни мутлақо инкор қилишини айтган эди.

Ван дер Беллен мазкур сўзларини Австрия ҳукумати аёлларга ниқоб тақиб юришни таъқиқламоқчи бўлаётганини эълон қилганидан ҳамда бу нарса мамлакат пойтахти Венада норозилик намойишларига сабаб бўлганидан уч ойдан кейин айтди.

 

Манба: Islamnews

Мавзуга оид мақолалар
     Яна бир Рамазонга етказиб, бизга марҳамат кўрсатган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин Расулуллоҳ давоми...

17:44 / 10.03.2017 4357
Қуёш атрофида айланадиган сайёралар билан биргаликда Қуёш тизимини ташкил этади. Бизнинг Қуёш тизимимизда давоми...

14:00 / 21.07.2019 2553
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Аллоҳ таолога беадад ва беҳисоб ҳамду санолар бўлсин давоми...

19:13 / 11.12.2016 4999
embedhttpswww.youtube.comwatchvAF0ftX9yccampfeatureyoutu.beembed Мана, рабиъул аввал ойи яна кириб келди. У ҳар сафар ўзи билан давоми...

12:04 / 29.03.2019 2950