Аллоҳга инонган ҳар бир ёш қизга (давоми)

0 458
Учинчи шубҳа
Бу шубҳа тарафдорлари, умматнинг машҳур аёлларидан баъзилари турли ижтимоий тоифадаги кишилар билан, яъни эркаклар билан бирга ўтирганлари, кўришганлари ҳолда юзларини беркитмаганлар, дейдилар. Бундай ҳаракатларни фитна, дея атрофга тарқатишга уринганлар, тарих ва унинг китоблари саҳифаларидан шунга ўхшаш саҳналарни қидирганлар. Уларнинг ўз ривоятларига кўра, баъзи гуруҳлар эркаклар олдига ҳижобсиз чиқмоқдан чекинмаган бир аёл топсалар, шу заҳоти ҳужумга ўтганлар. (Улар учун шундай ривоятлар қўл келарди)

Аслида бу ривоятларда номлари тилга олинган аёллар илмий ва адабий мажлисларда қатнашганликлари ҳақида сўз боради. Масалан, бундай аёллардан бири Ойша бинти Талҳа бўлган. У ҳеч кимсанинг ёнида юзини тўсмасди. Шунингдек, катта адабий мажлисларнинг ташаббусчиси ва уюштирувчиси Сакина бинтул Ҳусайнни ҳам мисол келтирилади.

Бир қатор сабаблар билан эркаклар ёнига юзини беркитмасдан чиққан Ҳинд бинти Нўъмон бин Башир ва Амир Молик ибн Марвоннинг хотини, ҳаж мавсумида зиёрат этилган бир мажлис соҳиби Ҳарқоил Амирийга ва унинг қизи ҳақида кўп гапирилади. Зурримма исмли бир араб шоири бу қизни севиб қолиб, унга энг гўзал шеърларини бағишлагандир. Ниҳоят машҳур бир адабий марказнинг соҳиби Ибни Зайднинг (у ҳам шоирдир) севган аёли Валлада ҳам ана шулар жумласидандир.

Диққат этилса, бу аёлларнинг юзларини тўсмасликларидан гап боради. Вужудларининг бошқа қисмларини беркитмаганлари ҳақида эмас. Бу аёлларнинг турмуш тарзларига қараб учинчи шубҳани ёймоққа уринганлар Ислом шариатининг аёл ва эркак орасида ҳеч қандай фарқ кўрмаслигини ва аёлни ҳижобли бўлишга зўрламаганини айтадилар.

Хўш, бу даъво шариатнинг қайси манбасига таянган? Қуръонгами, Суннатгами, ижмоъгами ёки қиёси фиқҳгами? Бу тўрт манбадан бирортасида юқоридаги даъвони қувватлайдиган далил топа олмайсиз. Баъзи кишиларнинг ҳаётларини ва ҳаракатларини шаръий далил сифатида қабул этсак, нима сабабдан ичкиликнинг ҳам ҳалол эканлигини гапирмаймиз? Ахир баъзи саҳобалар, ҳатто мусулмон халифалардан баъзилари ичкилик ичгандирлар. Ҳатто даъвогарлар мантиғидан келиб чиқадиган бўлсак, фаҳш ҳалол эканини айтиш мумкин. Чунки буни бир қанча саҳоба авлодлари ва улардан кейингилар қилгандилар…

Хўп, биз инсонларнинг хатоларини ҳужжат ва қонун сифатида қабул этар эканмиз, нега ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, барча инсон болалари хато қилишлари мумкин, деган сўзларини хотирламаймиз. Исломнинг тортишувга хос бўлмайдиган ҳақиқатларидан бири ҳам ўзига ваҳий юборилган пайғамбарнинг ҳаракатларидан бошқа ҳеч кимсанинг ҳаракатлари шаърий далил ҳисобланмаслигидир. Фақат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаракатлари, сўзлари, сифатлари ва тақриротлари шариатнинг манбаи саналади.

Шундай экан, юқоридаги шубҳачилар ўрганиб чиққан аёлларга Аллоҳдан ваҳий келгани ва улар пайғамбар эканига ишонадилар-ми? Уларнинг кўз олдида бу аёлларнинг қадри, ҳаракатлари қандай баҳоланса баҳоланар, лекин бегона эркаклар ёнида юзларини беркитган ва гўзалликларини яширган қанчадан-қанча солиҳа аёллар ўтганини таъкидлаб қўймоқчимиз. Хўш, кўпчиликни ташкил этган бу аёлларнинг ҳоли нега далил сифатида олинмайди-ю, турли табақалар ва даврлар орасида қидира-қидира топилган бир ҳовуч аёлнинг ҳоли далил сифатида қабул этиладими?

Ҳа, Ойша бинти Талҳа юзини беркитишни истамас эди. Шу сабабдан эри Мусъаб ибн Зубайр ора-сира бу ҳаракатини қоралар эди. Мусъабнинг бу қоралаши ҳам фикримиз ҳақ эканлигига доир далилдир. Шубҳачилар айтганлари каби Фотима ал Амирия ҳам Зурримма унга мафтун бўлиб бир қанча шеърлар ёзганига қадар эркаклар ёнида юзини беркитмасди. Валлада эса адабий мажлисларда шоирларни қаршилар экан, юзини очарди. Бу ҳам Ибн Зайднинг унга ошиқ бўлганига қадардир. Аммо шуни иқрор билан айта оламанки, ҳар икки ҳолда ҳам Аллоҳ белгилаган шаъриатга қарши бузғунчилик холатини асослашга ҳеч қандай далил йўқдир. Ораларида гарчи севги-муҳаббат пайдо бўлган бўлсада.

Яна такрорлашни истаймизки, шаръий далил фақат Аллоҳнинг китобидан бир оят, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бирор ҳадиси, аҳли ҳол ва ақднинг бир ижмоъси ёки бу исботланган уч далилдан бирига аҳлиёти кишиларнинг қиёси бўлиши мумкин. Бу далиллар инсонлар ҳаракатини йўналтиради ва муаммоларини ечади. Бирор бир насҳ ёки чалғитиш ё тафсир ила инсонларнинг ҳаракатлари бу далилларни йўналтира олмайди.

Бу сўзлар ғоятда тушунарли ва ойдиндир. Қалбида ғараз ва таассуф бўлмаган, манманлик ҳавосидан керилмаган ҳар қандай киши буни англайди. Лекин нияти бузуқ кимсалар ўзларига маъқул келмаган томонларни нафсларининг истакларига қараб уйғунлаштиришга уринадилар ва ўзлари ҳам англамаган нарсаларни даъво қиладилар.

Баҳам кўринг

Leave A Reply