Ўзбекистон Халқаро Ислом академиясида "Ислом тарихи билимдони" номли мусобақа бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун 4 май 2019 йил санасида Халқаро Ислом академиясида талабалар ўртасида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг "Ислом тарихи" китоблари асосида "Ислом тарихи билимдони" номли мусобақа бўлиб ўтди.
8 та жамоа 3 шарт асосида ўзаро беллашди:

  1. Саволларга жавоблар;
  2. Тарихий саҳна кўринишлари;
  3. Сардорлар беллашуви.
    Жамоалар ўзларига берилган саволларга жавобларни эълон қилгунларича томошабин талабалар билан ҳам савол-жавоблар уюштирилди. Бунда томошабин талабалар ҳам, мусобақа иштирокчилари ҳам ўзларининг заковату билимда анча фаол эканликларини кўрсатишди.
    Баллар ҳисобланиб, ғолиб жамоа аниқлангунча "muslimaat.uz" раҳбари Одинахон Муҳаммад Содиқ сўзга чиқиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тарихларидан нутқ сўзладилар. Жумладан, Ислом тарихи омонат эканини айтиб, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг илмий фаолиятлари ҳақида гапириб бердилар.
Мавзуга оид мақолалар
Араб тилида «танқиҳ» сўзи «қайта кўриб чиқиш», «тўғрилаш» ва «тафтиш» маъноларини билдиради. «Манот» давоми...

11:05 / 29.12.2016 2200
Йигирма тўртинчи кун... Ассалому алайкум. Бугун йигирма тўртинчи кун. Кеча дадам ўз хоналарида ўтирган давоми...

16:21 / 19.06.2017 5587
«Совчи қўйиш» дегани муайян бир аёл ёки қизга уйланиш истагини ўша одамга ёки унинг валийига билдиришдир. Бу давоми...

04:24 / 27.10.2016 6305