Британияда нуфузли мусулмонлар тақдирланди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Буюк Британиянинг Бредфорд шаҳрида еттинчи «British Muslim Awards» – британиялик нуфузли мусулмонларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Британиянинг 33 та мусулмон иқтидор соҳиблари 2019 йилнинг 19 февралида юздан ортиқ масжид ва мусулмон жамиятларини жамлаган Бредфорд ҳудудида жойлашган Бредфорд меҳмонхонасида тақдирландилар. Тақдирлаш маросими ташкилотчиларидан бири Oceanic Group раҳбари Ирфон Юнус шундай дейди: «Ҳар йили бу ерда иштирок этадиган иқтидор соҳибларини кўриб ҳайратланаман. Айниқса, опа-сингилларимиз худди шу жойда туриб инсонлардаги ёлғон тасаввурларни парчаламоқдалар».

Асмо ал-Бадавий баскетбол ўйинчиси бўлиб, «Спортдаги ўсаётган юлдуз» номинацияси билан тақдирланди. «Биз FIFA га профессионал баскетболда мусулмон аёллар шаръий кийинган ҳолда қатнашишларига рухсат беришлари учун кампания ташкил қилдик. Бу аслида икки йилдан ортиқ вақтдан буён давом этаётган жаҳон миқёсидаги кампания эди. Натижада биз ғолиб бўлдик», дейди Асмо.

Бу каби маросимлар хайрли ишлар қилаётган инсонларни рағбатлантиради, эзгулик йўлида янада кўпроқ меҳнат қилишга ундайди. Шу билан бирга жамият учун ҳам ибрат бўлиб, атрофдаги инсонларни илҳомлантиради.

Мавзуга оид мақолалар
Собиқ роҳиба Ирена Хандоно You tubeдаги видео лавҳада шундай ҳикоя қилади «Олти ёшлигимда мени черков давоми...

10:36 / 09.11.2016 3943
Расулуллоҳни соллаллоҳу алайҳи васалламни севишимизга 10 сабаб Мусулмон бўлганимиз учун. Изоҳ мусулмон давоми...

09:22 / 14.12.2017 2482
Мутахассиставсияси httpsyoutu.be5zqo2THmrVo

11:13 / 23.01.2019 1962
Тоат ўзингдан чиққани билан хурсанд бўлма. Унинг Аллоҳдан чиққани билан хурсанд бўл. «Айт «Аллоҳнинг фазли давоми...

07:19 / 28.01.2019 2439