ЁМҒИРПЎШ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ёмғир майдалаб ёғиб турган кунларнинг бирида жума намозига ошиқар эдим. Шошилганимдан ёмғирпўш ҳам олмабман. Остонада чоғим ёмғирпўш тутган аёлим ортимдан етиб келди.

  • Шошманг, дадаси, – деди у. – Мана буни олинг.
  • Хўп, яхши ўтиринглар, – дедим шошганча уни олиб.
  • Шошманг, – деди яна аёлим.
  • Яна нима? – дедим овозим сал баландлаб.
  • Бизни ҳам дуо қилинг, – деди аёлим табассум билан.
  • Бутун дунёни дуо қиламан, – дедим мен ҳам табассум қилиб.

Вақт тез ўтади. Навбатдаги ҳафта ва яна жума намози ҳам тезда келиб қолди. Кийимларимни саранжомлаб, озода қилиб қўйган аёлим:

– Бизни ҳам дуо қилинг, – деди кўзлари жавдираб.

– Йўқ, бутун дунёни дуо қиламан, – дедим мен яна.

Кўзларида ҳайратни кўрган бўлсам-да, у бошқа сўз демади.

Яна бир жума куни эди. Бу гал аёлим саволларига тўлиқ жавоб олишни истади чоғи, одатдаги саволига қўшимча қилиб:

  • Нега фақат бутун дунёни? – деб қолди.
  • Нима, сенингча, фақат ўзини ўйлаш яхшими? – дедим.
  • Йўқ, лекин бизни ҳам дуо қилинг-да! – деди у.
  • Шу бутун дунёнинг ичида сен ва фарзандларимиз – барчамиз бормиз-ку! – дедим.
  • Ҳа... тўғри айтасиз... – деди у бирдан чеҳраси ёришиб. Мен қўшимча қилдим:
  • Ахир Аллоҳ таолога дуо қилмасак бўладими?! Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Дуо мўминнинг қуроли, диннинг устуни ва еру осмонларнинг нуридир”, деганлар. Аллоҳ таоло бир лаҳза ҳам бизни ўз ҳолимизга ташлаб қўймасин, нафсимизни ўзимизга қул қилиб берсин. Барчамизга икки дунё саодатини насиб қилсин!..
  • Омийн! Омийн! – деб турарди аёлим дуоларимга.
  • Сен ҳам барчамизни дуо қил, онаси. Фарзандларимиз билан дуо қилинглар. Бегуноҳ болаларнинг дуолари ижобат бўлади, – дедим.
  • Хўп,  – деб мени мамнун ҳолда кузатиб қолди у.

Орадан кунлар, ойлар ўтди. Мен малака ошириш учун хорижга ўқишга кетдим. Жума намозига йўл олар эканман, телефонимга аёлимдан хабар келди: «Бутун дунёни дуо қилинг...» Қалбим сурурга тўлди.

Телефонимнинг юзига ёмғир томчилар эди...

Феруз Муҳаммад

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvnUnaEuhAxcgembed

10:50 / 10.07.2017 5464
Савол Ассалому алайкум, Шайх жаноблари Мен ЮНЕСКО ташкилоти қошида ташкил этилган «Ипак йўли» давоми...

02:53 / 28.11.2016 11156
Аллоҳдан кучқувват сўрадим.... У эса кучли бўлишим учун имтиҳон, синов ва машаққатлар берди менга. Аллоҳдан давоми...

00:54 / 15.12.2016 3208
     Муҳтарам Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг вафотлари ҳақидаги хабарни қабул қилишим давоми...

15:11 / 05.02.2017 6188