Muslimaat.uz сайти йиллик танлов эълон қилади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Танлов тўрт йўналишда олиб борилади:

1-йўналиш: «Илм-маърифатда пешқадам аёл». Илмий даражангиз, қўлга киритган ютуқларингиз (диплом, шаҳодатномалар, фахрий ёрлиқлар, диссертациялар) ҳақида батафсил маълумот жўнатинг ва йил ғолибига айланинг.

2-йўналиш: «Малакали таржимон, муҳаррир, ўткир қалам эгаси – muslimaat.uz сайти ходими». Бизнинг ходимларимиз таклиф қилган мавзуда мақола ёзинг, берилган матнларни таржима, таҳрир қилинг ва роппа-роса бир йилдан сўнг бизнинг жамоамиз ходимасига айланинг.

3-йўналиш: «Моҳир аёл – оила бахти». Ўзининг моҳирлиги билан оиласида, эл ичида иззат-ҳурмат топган опа-сингиллар! Марҳамат, ижод намуналарингиз (тикувчилик, тўқувчилик, ҳунармандчилик, дизайнерлик… соҳаларида) билан танловда иштирок этинг ва йил ғолибига айланинг.

4-йўналиш: Мобил телефонингизга «Ҳар қадамда Аллоҳнинг мўъжизаси» деган мавзуда фото ёки видеолавҳани суратга олиб, бизга жўнатинг ва йил ғолибига айланинг. Ушбу йўналишда эркаклар ҳам иштирок этишлари мумкин.

Танлов муддати: ҳижрий 1441 йил зулҳижжа ойининг 15-кунига қадар.
Танлов натижалари 1442 йил муҳаррам ойида эълон қилинади.

Танловда иштирок этишни хоҳловчи опа-сингиллар қуйидаги манзилларга мурожаат қилишлари мумкин:
«Илм-маърифатда пешқадам аёл» йўналиши учун – t.me/tanlov_1_bot
«Малакали таржимон, муҳаррир, ўткир қалам эгаси» йўналиши учун– t.me/tanlov_2_bot
«Моҳир аёл – оила бахти» йўналиши учун – t.me/tanlov_3_bot
«Ҳар қадамда Аллоҳнинг мўъжизаси» йўналиши учун – t.me/tanlov_4_bot

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
                                              7. Маърифатнинг дарёси шайх Муҳаммад Содиқдир, Мўминларнинг пешвоси давоми...

07:30 / 09.02.2017 3262
Тшшш... тинчлан, суюклигим, жимгина ухла... Сенинг уйқудаги чиройли кўзчаларингни ўпар эканман, тезтез ва бир давоми...

01:02 / 13.12.2016 4476
САВОЛ Таҳорат қилиш чоғида таҳорат синиб қолса, қайтадан таҳорат қилинадими ЖАВОБ Таҳоратни давоми...

16:55 / 17.03.2017 3395