Расулуллоҳни мадҳ этамиз
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эй аҳли Қуръон, бу кун пайғамбар туғилган кун,

Нурлар тўлган дунёга, динимиз бошланган кун.


Шод ўлингиз, шод ўлингиз, шодлик кунимиз – бу кун,

Ёд айлангиз, ёд айлангиз, шонли кунимиздир бул.


"Бугун рабиъул аввал ойининг — мавлид ойининг охирги куни..."


Устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқнинг сўзи билан айтганда, алҳамдулиллаҳ, мавлид ойида мавлид тадбирини ўтказишга улгурдик...

Алҳамдулиллаҳ...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларидаги ҳар бир асар, ҳар бир салавот, ҳар бир тадбир ҳар бир ишимизга, соғлиғимизга, илмимизга, ризқимизга  барака келтиради. «Ким менга салавот айтса, фаришталар унга ҳам менга айтган салавотининг баробарида салавот айтиб турадилар. Банда салавотни хоҳласа оз айтсин, хоҳласа кўп», деган ҳадислари ҳам бежизга эмас.

«Расулуллоҳни мадҳ этамиз» деб номланган бугунги тадбирни ҳам мана шундай гўзал ният ва истак ила ўтказдик. Бугун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари, суратлари ва сийратларини,  гўзал ахлоқларини ёдга олдик,  у зот ҳақларида ёзилган асарлар муаллифларининг ҳаёт йўлини эсладик.  «Саҳиҳул Бухорий»нинг фазилати, «Қасидаи бурда»нинг биз билмаган тарихи, фойдалари  ва «Арбаъин» асарининг аҳамияти ҳақида маърузалар тингланди. Имом Барзанжийнинг ҳаёти ва ижодидан ҳикоя қилувчи видеороликни томоша қилдик.


Расулуллоҳни оламларга раҳмат қилиб юборган Аллоҳ таолога   чексиз ҳамду санолар бўлсин.  Биз умматларига икки дунё саодат  йўлини кўрсатиб берган маҳбуб ва мушфиқ Муҳаммад Мустафога дуруду салавотлар бўлсин!


Ҳар йилги анъанага мувофиқ, бу йил ҳам барча каналларимизда бўлиб ўтган мавлид танловларида иштирок этиб, ғолиб бўлган 15 нафар опа-сингилларимизга эсдалик совғалар ва шаҳодатномалар тақдим этилди.

Энг қувончлиси, имом Нававийнинг "Арбаъин"  асарини ёд олган уч нафар опа-синглимиз – Мунаввара Қосим қизи, Хусния Икром қизи, Осиёхон Одилхон қизи  устозамиздан ижоза олдилар. Шунингдек, "Муншидаат" гуруҳи қизлари ҳам «Қасидаи бурда» асари бўйича ижозаларга эга бўлдилар.


Тадбир сўнгида устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқ сўзга чиқиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга наът  ва мадҳ айтишнинг фазилати ҳақида гапириб бердилар. У зотга кўп-кўп салавот айтиш, у зотни мадҳ этиш, у зотни севиш, у зотнинг  суннатларини тирилтириш ҳар бир муслим ва муслима учун кундалик зарурий амаллардан эканини таъкидладилар.  Устозамиз Имом Бусирийнинг «Қасидаи Бурда» асари ҳақида ажойиб тарихий маълумотларни ҳикоя қилиб бердилар. Имом Бусирий бу асарини тугатганларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тушларига кириб, имомнинг ҳақларига хайрли дуолар қилган. У зотнинг дуолари васила бўлиб, Бусирий ҳазратлари  оғир дардларидан фориғ бўлган эканлар.

Бу мавлид том маънода Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш ва сийратларини ўрганишга, мадҳ айтишга бағишланди, десак, муболаға қилмаган бўламиз.

Ҳатто ҳар бир чиқишлари билан даврага завқу шавқ бағишлаган “Муншидаат” гуруҳи қизлари ижросидаги нашидлар, наътлар, қасидалар ҳам бизни беихтиёр у зот томон етаклади. Соғинч ҳислари кўзларимизни намлади... Ҳатто иштирокчилар ҳам уларга ҳамоҳанг жўр бўлиб салавотлар айтишди:

“Аллоҳумма солли васаллим ва баарик алайҳ...”

Иншааллоҳ, ҳар бир айтилган салавотларимиз ажру савоб ва мукофотга лойиқ топилажак.


Шод, ўл, миллат, шод ўл, миллат, шодлик кунимиз – бу кун,

Ёд эт, миллат, ёд эт, миллат, шонли байрамдир бу кун.

Шонли байрамдир бу кун, шонли байрамдир бу кун.


Мақоламиз бошида ҳам, охирида ҳам Абдулла  Авлонийнинг “Мавлуди Набавия” шеърини бежиз эсламадик. Чунки бугун Мавлид ойининг охирги куни...

Биз ҳар йили рабиъул аввал ойини – Мавлид ойини соғинаверамиз...


Райҳона


2022 йил 26 октябрь


Муаллиф
Манба
Мавзуга оид мақолалар
Кундалик тезкор саволжавобларАссалому алайкум, азиз мухлисларБинту Содиқ канали барча юртдошларимизни Рамазон ойи билан муборакбод этади.Бу муборак ойдаги давоми...

17:13 / 22.03.2023 1418
Мисрнинг АлАзҳар университети студентлари қисқичбақалар қобиғидан зираворлар, органик ўғитлар, ниқоблар ва бошқа маҳсулотлар тайёрлашда фойдаланиш лойиҳаси давоми...

18:48 / 16.09.2020 1867
Шифокорларга беморларни масофадан туриб кузатиб бориш имкониятини берадиган ультра замонавий ускуна Бирлашган Араб Амирликлари Университетининг муҳандислик давоми...

10:26 / 06.01.2021 2368
Азиз опасингиллар Пешқадам мактаби ўқув марказига аёлқизларимизни ишга таклиф этамиз2 йиллик тажрибага эга администратор SMM мутахассис.Ишга кирмоқчи бўлган давоми...

23:09 / 25.12.2022 3607