Андижон вилояти, Булоқбоши туманида юқори синф ўқувчи қизлари билан давра суҳбати бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун 9 апрель куни Андижон вилояти, Булоқбоши туманидаги қатор умумий ўрта таълим мактабларида туман бош отинойилари ва юқори синф ўқувчи қизлари билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Жумладан, 2-умумий ўрта таълим мактаби ва 3-умумий ўрта таълим мактабларида Қирғизбой жомеъ масжиди ноиби Тожиддинов Улуғбек сўзга чиқиб, ўқувчи ёшларга асосий талабни: ўқиш, изланиш, ўз билим ва имкониятларини ишга солиб, вақтни беҳуда ўтказмаслик, ота-оналарни эҳтиром қилиш, устозларни қадрига етиш тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди.

Туман отинойилари Мирзаматова Холидахон, Сиддиқова Халимахон сўзга чиқиб,   “Қизлар миллат кўзгуси”, “Қизларнинг гўзаллиги  ҳаёсида ва тарбиясида” мавзуларида суҳбат қилдилар. Ўқувчилар ёшлик чоғидан ҳаётда ўз ўрнини топиш учун илму ҳунар ўрганиш, буюк сиймоларнинг фан йўлида чеккан кўплаб риёзат ва машаққатларини қанчалик чуқур англаса, унинг фан асосларини эгаллашга бўлган матонати шунчалик кучли бўлиши ҳақида тушунтирдилар.

Шунингдек, 43- умумий ўрта таълим мактабида “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва анънавий оилавий қадриятларини мустаҳкамлаш” мавзусида,  25-умумий ўрта таълим мактабида Булоқбоши тумани бош отинойиси Умидахон опа билан биргаликда ўқувчиларнинг оналари билан ташкил этилган, "Қизлар тарбиясида оналарнинг масъулияти" мавзусида ҳамда фарзандлар билан муносабатларнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида фикр алмашилди ва оналарга зарурий тавсиялар берилди.

Ушбу давра суҳбатларига меҳмон сифатида таклиф этилган muslimaat.uz сайтининг Булоқбоши тумани вакиласи Адиба Сулаймонова ўқувчи қизлар билан “Китоб инсоннинг энг яқин дўсти” мавзусида фикр мулоҳаза алмашиб, интернет сайтлари, ижтимоий тармоқлардан манфаатли илм ҳосил қилиш мақсадида тўғри фойдаланиш борасида суҳбатлашди.

Суҳбатлар сўнггида ўқувчи ёшларимизни жамиятимиз учун салоҳиятли фуқаро бўлиб етишишлари учун хайрли дуолар қилинди.


muslimaat.uz сайти вакиласи Адиба тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
.Ҳилол, нашриётматбааси, Ислом.уз портали, Муслимаат.уз сайти ҳамда Бинту Содиқ маърифий канали ижодий жамоаси номидан нашриётимиз муҳаррири Ғиёсиддин Юсуфга давоми...

22:41 / 29.03.2020 1213
БAA бош вазири, Дубай ҳукмдори шайх Муҳаммад ибн Рашид алМактум ярадор қушни қутқаргани учун ижтимоий тармоқларда дубайлик журналист аёлга ва шаҳар маҳаллий давоми...

16:20 / 24.11.2020 357
Канаданинг Миссиссога штатида мусулмон тадбиркор оила Рамазонга хос безакларни ясаб, аҳолини яқинлашиб келаётган муқаддас ойнинг байрамона муҳитини ҳис давоми...

09:28 / 22 март 794
Дунё мусулмонлари ҳақида 10 та фактБугунги глобаллашган оламда, мусулмонларнинг турли миллат вакилларидан ташкил топганлигини яхши биламиз. 2015 йилги Pew Research Center давоми...

15:53 / 02.05.2020 1842