ДУНЁ МУСЛИМАЛАРИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фитрия Муҳаммад – 2020 йилнинг энг яхши спорт менежери

Фитрия Муҳаммад 10 ёшида Эфиопиядан АҚШга келган. У ёшлигидан спорт мураббийсининг дарсига ўзгача иштиёқ билан қатнашарди. Айниқса у баскетбол ўйнашни яхши кўрарди.  Фитрия Муҳаммад шундай ҳикоя қилади:  "Мактабимизда спорт мураббийси баскетбол ўйнамаган қизларни ўйинда ўзларини бир синаб кўришга ундади. Мен ҳам ўйнадим. Менга омад кулиб боқди. Агар мураббий шундай имконият бермаганида, мен баскетбол ўйнашга журъатим етмаган ва спортда бундай муваффақиятларга эришмаган бўлардим..."

Фитрия Муҳаммад спорт мураббийси Грег Броманга ўзи ҳақидаги тушунчасини ўзгартиргани учун миннатдорчилик билдиради.  У мактабни битирган йили мактабда “Йилнинг энг яхши спортчиси”  номига сазовор бўлган.

2015 йили Фитрия Муҳаммад Сент-Катаринс шаҳридаги  (Канада)  Брока Университетида спорт менежменти бўйича ўқишни бошлади.  У курсда ҳижоб кийган ягона қора танли аёл эди.

2019 йили у университетни тугатгач, муслима аёлларнинг спорт соҳасидаги фаолиятини ривожлантириш учун “Муслима аёллар баскетбол лигаси”ни ташкил этди. Шунингдек, Фитрия муслима аёлларнинг ҳам турли спорт турлари билан шуғулланишлари ва бу борада муваффақиятга эришишда кўплаб режа ва мақсадлари борлигини таъкидлайди.

Машҳур “Sunday Times” газетаси Фитрия Муҳаммадни “2020 йилнинг энг яхши спорт менежери” деб топди.

Ummamagkg  манбаси асосида Бибиражаб тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Россиянинг Москва шаҳрида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги мадраса қошида ташкил этилган давоми...

14:40 / 03.08.2020 3140
Азиза опасингиллар, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийрати мутоҳҳаралари ҳақида давоми...

20:44 / 16.05.2023 1568
Шу йил 5 декабрь куни масжидларда фаолият юритаётган имомдомлалар ўртасида Йил имоми ndash 2023rdquo кўрик давоми...

07:02 / 06.12.2023 525
Кеча жамоамиз билан Ўзбекистон Мусулмонлари идорасида бўлиб ўтган Сизни соғиндик, ё Расулуллоҳrdquo номли давоми...

22:11 / 13.10.2023 1884