« ...икки қаноти ила учувчи қуш борки, ҳаммаси сиз каби умматлардир» (Анъом сураси, 38-оят)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

БAA бош вазири, Дубай ҳукмдори шайх Муҳаммад ибн Рашид ал-Мактум ярадор қушни қутқаргани учун ижтимоий тармоқларда дубайлик журналист аёлга ва шаҳар маҳаллий органига миннатдорчилик билдирди.

Журналист Рола ал-Хатиб денгиз соҳилида ярадор, уча олмайдиган қушни топиб олди ва бу ҳақда Дубай маҳаллий органига қўнғироқ қилиб билдирди. Воқеа жойига ярим соат ичида етиб келган ҳайвонлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчилар гуруҳи қушни олиб, қутқарув марказига воқеа тафсилотига оид расмларни юборишди, деб хабар беради «The National» нашри.

Бу хабарни ўқий туриб,  Аллоҳ таолонинг Қуръони Каримдаги: «Ер юзидаги ҳар бир юрувчи жонзот ва икки қаноти ила учувчи қуш борки, ҳаммаси сиз каби умматлардир» (Анъом сураси, 38-оят) ояти ёдимга тушди. Айнан шу таъкид инсонни ўзи каби уммат бўлган барча жонзотларга нисбатан меҳрибон бўлишга ундайди.

Агар ҳайвонларнинг ҳар бир тури ёки оиласи алоҳида уммат ҳисобланса, айнан шу ҳукм билан улар бошқа умматлар орасида яшаш ҳаққига эга бўлади.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу бундай дейдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда эдик. Мен ҳожатга бориб, бир чумчуқни икки боласи билан кўрдим ва унинг болаларини олдим. Шунда чумчуқ келиб, гирдикапалак бўлиб уча бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам етиб келдилар-да: «Буни ким боласи туфайли фожеага учратди? Унга боласини қайтариб беринглар», дедилар».

Динимиз жонзотларни мақсадсиз ўлдиришни катта гуноҳ ҳисоблаб, қатъиян ман қилади. Имом Насаий аш-Шурайда розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда: «Мен Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Кимки чумчуқни сабабсиз ўлдирса, қиёмат куни Аллоҳга «Эй Роббим, фалончи мени манфаат учун эмас, ўйнаб ўлдирди», деб шикоят қилади», деганларини эшитдим», дейилган.

Шу ўринда ўзимизга бир савол берайлик. Бу ҳақда биз қандай йўл тутяпмиз? Фарзандларимизга ҳам ҳайвонот ва қушларга меҳрибончилик, яхши муносабатда бўлиш каби фазилатларни ўргатдикми?! Аллоҳ таоло  яратган кичик жониворларини ҳам беҳуда ўлдириш гуноҳ эканини билган болаларимиз келажакда катта-катта хатоликлар қилишдан қалбларини тиядилар, масъият ишларга қўл урмайдилар, иншааллоҳ!

Аллоҳ таоло бизни ҳам Ўзининг махлуқотларига гўзал одоб-ахлоқ ила муомала қилишга муяссар этсин.

Райҳон

Мавзуга оид мақолалар
Ҳар оқшом Aмериканинг Миннесота штатида жойлашган КолумбияХайтс Columbia Heights шаҳридаги автотураргоҳда кўплаб давоми...

19:05 / 17.05.2020 3133
ТАЪЗИЯ.Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир, Анбиё сураси, 35оят..Muslimaat.uz, саҳифаси, .Бинту Содиқ, маърифий канали давоми...

23:56 / 15.02.2020 3620
Янги Жанубий Уэлс Австралия ҳукумати, қийин вазиятдаги аёлларни қўллабқувватлаш ишларига катта ҳисса давоми...

19:32 / 22.04.2020 3116
2023 йил 1 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Вақфrdquo хайрия жамоат фонди бошқаруви давоми...

00:09 / 02.11.2023 1397