Дунё масжидлари рекорди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ер юзидаги рекорд натижага эга бўлган масжидлар Дениз Баран томонидан аниқланган.

Дунёдаги  энг катта масжид

Дунё тан олган энг катта масжид бу Макка шаҳридаги Масжидул Ҳаром ҳисобланади. Энг улкан, барча мусулмонлар талпинувчи мўътабар масжид. Умумий саҳни 400 минг кв. метр бўлиб, 1,1 млн нафар намозхонни сиғдира олади ва бу кўрсаткич ҳаж мавсумида 4 миллион нафарга қадар ортиб кетади. Каъба эшиги 280 килограммлик соф олтиндан ясалган. Ҳар бирининг баландлиги 90 метрдан ортиқ тўққизта минораси, тўртта бош дарвозаси, қирқ битта эшиги бор.

Иккинчиси Масжидун набий  (Набавий масжиди)  бўлиб, Мадина шаҳрида жойлашган.

Мадинаи Мунавварадаги барча мусулмонлар учун табаррук масжид – Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжиди. Масжид қурилишида у зот алайҳиссалом шахсан ўзлари иштирок этган. Масжиднинг 105 метрли иккита, 75 метрли тўртта минораси, ўзи очиб-ёпиладиган 27та томи, 400дан ортиқ устунлари, 6800та қандиллари бор. Саҳни 100 минг кв. метрдан ортиқ бўлиб, бир вақтда 1 миллиондан зиёд кишини ўз бағрига сиғдира олади.

Биз бу рўйхатимизда бошқа улкан масжидлар ҳақида ҳам маълумот бериб ўтамиз.

Ироқнинг Карбало шаҳрида жойлашган Ал-Аббос масжиди ва униниг таркибига кирувчи Имом Ҳусайн мақбараси ҳам энг катта масжидлардан биридир. Унинг майдони  400 минг кв.метр, одам сиғими  1 миллион.

Энг қадимий масжид

Масжидул Ҳаромни инобатга олмасак, Қубо масжиди дунёдаги  энг қадимий масжид ҳисобланади. Маълумотларга қараганда, у 622 йилда қурилган бўлиб, асосига илк тошни Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қўйганлар.

Энг баланд минора

Энг узун минора – 210 метр бўлиб, у Буюк Ҳасан II масжидига тегишлидир. Мараккодаги Касабланка шаҳрида жойлашган бу масжиднинг қурилиш ишлари 1980 йилда бошланиб, 13 йил давом этган. Ибодат қилинадиган асосий хонада 25 минг, қўшимча ёнидаги хонада яна 80 минг одам намоз ўқиса бўлади.

Энг баланд бетонли минора эса “Гиннес рекордлар” китобига киритилган. Бу Бангладеш давлатидаги Тайгайл ҳудудида қад кўтарган 137 метрли масжид ҳисобланади.  Бу баландлик 55 қаватли бинога тенг демакдир.

Европадаги энг катта масжид

Европадаги улкан масжидни одатда Москва жомеъ масжиди дейишади. У бир вақтнинг ўзида гумбаз ўлчами (27м.) бўйича ҳам етакчилик қилади. Аммо, шуни айтиб ўтиш керакки, одам сиғими бўйича у Рим масжидига тенглаша олмайди. Шу боис 12 минг киши ибодат қила оладиган Рим масжидини энг катта масжид дея оламиз.

Осиёдаги энг қадимий масжид

Бу сўзсиз Хитойдаги Гуанчжоу шаҳрида жойлашган Хуайшен масжиди. Уни 630 йилда Саид ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу қурдирганлар.

Дунёдаги энг шимолий масжид

Яна бир “Гиннес рекордлар” китобига киритилган масжид бу Россиянинг Красноярск ўлкаси, Норилск ҳудудида жойлашган “Нурд-Камол” масжидидир.

Энг баланд масжид

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда, Қироллик марказида жойлашган  Бурж ал-Мамляка иншоотининг 77-қаватидаги масжид ердан 183 метр баландликда қад кўтарган. 2002 йил қуриб битказилган бу бинонинг умумий баландлиги 302 метрни ташкил қилади.

Манба: islamisemya.com

Ирода Исмоилова тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
Кўриш қобилияти чекланган кишилар ҳаётда кўп қийинчиликларга дуч келади. Бу ҳатто Қуръон ўқиш каби диний давоми...

11:49 / 12.06.2019 2368
Кеча,15 март куни Ҳилол нашрrdquo мажлислар залида Отинойилар қўлланмасиrdquo иккинчи босқич китоблар давоми...

21:57 / 16.03.2023 1952
2022 йил 4 сентябрь куни .Ҳилолнашр, матбаа нашриётининг ҳовлисида яна бир файзли маросим ndash Islom.uz порталининг давоми...

00:52 / 07.09.2022 4053
Китоб ndash билимлар манбаи. Китобни олимлар, адиблар ёзади. Аммо улардан сўнг китоб ўқувчининг қўлига етиб давоми...

21:22 / 25.04.2023 1454