Тўрт фарзанднинг онаси – Гулзода Лондонда бепул таълим олиш имкониятига эга бўлди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тўрт фарзанднинг онаси – Гулзода Лондонда бепул таълим олиш имкониятига эга бўлди

Гулзода Ўш шаҳрининг Араван қишлоғида, муҳандис ва ўқитувчи оиласида туғилиб ўсган. Мактабда бир неча марта информатика фанидан бўлиб ўтган фан олимпиядалари ғолиби бўлиб, келажакда дастурлаш соҳасида фаолият кўрсатишни ният қилган. Аммо кейинчалик онасининг касбига, яъни инглиз тили ўқитувчиси бўлишга қарор қилган.

Ҳозирда у Англиянинг нуфузли тадқиқот олийгоҳларидан бири ‒ University College Londonда таълим олмоқда. Гулзода Буюк Британияда магистратура босқичида таълим олиш имконини берувчи Chevening дастури стипендиясини қўлга киритган.

Қаҳрамонимиз Англияда оиласи, яъни турмуш ўртоғи ва тўрт нафар фарзанди билан яшаб, таълим олмоқда.

“Менинг ҳозирги ўқишим Чивнинг (Chevening) дастури ва Буюк Британия ҳукуматининг молиявий кўмаги билан амалга оширилади. Талабалик вақтларимдаёқ, магистратурада таълим олишни орзу қилардим. Турмуш ўртоғимнинг доимий қўллаб-қувватлаши сабаб  Чивнинг дастурида иштирок этишга қарор қилдим. Ушбу дастурни танлашимнинг асосий сабаби дастур бир йилга мўлжаллангани, ёш бўйича чекловлар йўқлиги ва оилавий бориб яшаш имконияти ҳам мавжудлигидир. (Лекин дастур фақатгина талабанинг ҳаражатларини қоплайди, талабадан бошқалар ўз ҳисобидан боради.) Грант талабанинг йиллик ўқиш харажатларини тўлиқ қоплайди. Стипендияни қўлга киритиш осон бўлмади”, ‒ дейди у limon.kg сайтига берган суҳбатида. ‒ Биринчи марта иштирок этганимда, дастлабки босқичдан ўтолмадим. Лекин тушкунликка тушмадим ва кейинги мавсумда яна топширдим. Ишонардимки, менга боғлиқ бўлган ҳаммасини қўлимдан келганича бажаришим, бор кучим билан ҳаракат қилишим керак, натижа эса Аллоҳдан. Алҳамдулиллаҳ, айни пайтда Лондоннинг энг яхши университетларидан бирида ‒ University College Londonда таълим ва халқаро ривожланиш йўналишида магистратурада таҳсил оляпман. Бизнинг факультетимиз олти йилдан буён таълим соҳасини ривожлантириш йўналишидаги факультетлар бўйича дунё миқёсидаги рейтингда энг биринчи ўринни эгаллаб келмоқда”.

Манба: limon.kg

 

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Франциянинг Charlie Hebdo нашри каби нашр Россияда пайдо бўлиши мумкин эмаслигини таъкидлади. У давоми...

18:15 / 30.10.2020 1848
Бугун 9 апрель куни Андижон вилояти, Булоқбоши туманидаги қатор умумий ўрта таълим мактабларида туман бош отинойилари ва юқори синф ўқувчи қизлари билан давра давоми...

21:19 / 09.04.2021 13679
Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Имом хатиб олий мактаби 10синф ўқувчиси Ичлал Доғчи араб, инглиз, француз, италян ва испан тилларини бирор курсга қатнамасдан ва давоми...

14:00 / 27.07.2020 3881
Бугунги кунда жаҳоннинг 43 мамлакатида яшовчи 700 миллионга яқин киши сув етишмовчилигидан азият чекади. 2,7 миллиард одам эса ҳар йили камида бир ой мобайнида сув давоми...

15:06 / 07.08.2020 2135