Аллоҳдан ва одамлардан яхши гумонда бўлиш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳдан яхши гумонда бўлиш «У Зот мени авф қилади, мағфират қилади ва Ўзининг кенг раҳмати ила раҳм қилади», деган умид билан Аллоҳ таолога ибодат қилаверишдир. Одамлар ҳақида яхши гумонда бўлиш эса улардан ҳолини билмайдиганлар ҳақида:«Улар Аллоҳ таолонинг тоатида мендан кўра яхшироқ бўлсалар керак», деган гумонни қилишдир.Аммо ким очиқ-ойдин осийлик қилаётган бўлса, уларни Аллоҳ таоло учун ёмон кўриш лозим. Ана ўша иймоннинг баркамоллиги ҳисобланади. Одамлардан ҳазир бўлиш эса улар билан бўладиган муомалада эҳтиёт бўлиб жанжалдан қочиб , тинчлик ва осойишталикнинг пайидан бўлишдир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ азза ва жалла:«Мен ҳақимданима гумон қилса,ўшандоқман» деди». 

Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.

Шарҳ: Банда Аллоҳ таоло ҳақида қандоқ гумон қилса, Аллоҳ таоло унга ўша гумонга мос муомала қилади. Шунинг учун мўмин банда доимо Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумонда бўлмоғи керак.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Яхши гумон яхши ибодатдандир», дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумонда бўлиш У Зотнинг ҳаққини адо этишдир. Шунинг учун ҳам бу иш яхши ибодатдан ҳисобланади. Одамлар ҳақида яхши гумонда бўлиш эса ўз эгасини одамларнинг ёмон кўришидан ва ҳасадидан асрайди. Шунинг учун ҳам бу иш яхши ибодатдан ҳисобланади.

Аллоҳ таоло ҳақида ёмон гумон қилиш куфрдир. Одамлар ҳақида ёмон гумонда бўлиш маъсиятдир.

Мавзуга оид мақолалар
Қуёшни ҳам кулдириб, Қалбга сурур тўлдириб, Дўстларни суюнтириб, Рамазоним келмоқда Саҳар туринг, ёронлар, Хатм қилинг Қуръонлар, Дод деворсин давоми...

07:56 / 24.12.2016 1195
АЁЛЛАРНИНГ ҲАЁСИЗЛИГИ ЭРКАКЛАРНИНГ ҒУРУРСИЗЛИГИДАНДИР Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо давоми...

12:20 / 19.03.2017 3180
«Ҳилолнашр» нашриётматбааси томонидан чоп этилган «Исломнинг мадори бўлган ҳадислар» туркумининг сўнгги икки китоби «Ҳалол очиқ ойдиндир, ҳаром очиқ ойдиндир» давоми...

01:03 / 10.01.2017 1311
Устозларимиздан бири шайх ҳазратлари ҳақида барчамизга ибрат бўладиган гўзал воқеани сўзлаб бердилар Ливияда ўқиб юрганимизда бизга замонамизнинг етук давоми...

10:00 / 30.09.2019 395
Янги мақолалар
ҚИШЛОҚ АЁЛИ
11:38 / 06 апрель 211
Ҳар ишнинг ҳикмати бор
15:40 / 05 апрель 178
ИККИ ЙЎЛ...
12:03 / 02 апрель 2113
БАРОАТ КЕЧАСИ
12:57 / 01 апрель 3056
Омина журнали