Дубайда Халқаро араб хаттотлик кўргазмаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш, ёш авлод учун таълим ва маданий майдон яратиб бериш ҳамда ижодий имкониятларини кенгайтириш мақсадида Дубай маданият ва санъат идораси Ўнинчи Дубай халқаро араб хаттотлик кўргазмасини бошлашини эълон қилди, деб хабар беради WAM нашри.

“Қоғоз ва қаламни шарафлаган мерос” мавзусидаги ушбу кўргазма БАА даги Бағрикенглик йилига урғу бериб, БААда биргаликда истиқомат қиладиган турли маданиятларнинг уйғунлигини акс эттиради. Кўргазма 2019 йилнинг 27 апрелидан 5 майигача давом этиб, “Дубай Санъат Мавсуми – 2019”ни якунлаб беради.

Кўргазма доирасида 50 дан ортиқ халқаро хаттотлар исломий санъат ва маданиятнинг кенг қамровли намуналарини намоён қиладилар.

Дубай маданият ва санъат идораси раиси Абдурраҳмон бин Муҳаммад ал-Увайс шундай дейди: “Кўргазма бир қанча мақсадларга, жумладан, Дубайни ушбу санъатнинг инкубатори (асосий маркази) сифатида тақдим қилишга эришишни кўзда тутади. У, шунингдек, араб тилини ривожлантириш ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш ва унинг фойдаланилиш миқёсини барча соҳаларда кенгайтиришни мақсад қилади”.

Мавзуга оид мақолалар
«Бутун дунёга машҳур бўлган, келиб чиқиши арман миллатига мансуб, француз қўшиқчиси Шарл Азнавурнинг қизи давоми...

19:17 / 21.12.2016 5035
Мавлид.  Расулуллоҳ  соллалоҳу алайҳи васалламнинг бир нечта исмлари бўлиб, уларнинг биринчиси ва энг давоми...

12:27 / 21.11.2017 3635
gallery linkfile sizemedium ids6097,6033,6057,5959,5974,5911,5898,5808,5809,5676,5571,6193,6241 Азиз ўқувчи 01.10.2015 сана халқаро интернет тармоғида давоми...

09:59 / 23.02.2017 14912