Ijtimoiy odoblar

07:17 / 24.05.2023 254

БОШҚА ДИНДАГИЛАР БИЛАН МУОМАЛА ҚИЛИШ ОДОБИ


 Мусулмон киши Аллоҳ таоло  томонидан юборилган набийларнинг барчасига, уларга нозил қилинган китоб ва саҳифаларга бирдек иймон келтириши лозим.

Мусулмон киши бошқа динларга эътиқод қилувчи кишиларга ёмонлик қилмаслигини керак, улар билан яхши муомалада бўлиши, муносиб алоқалар ўрнатиши керак.

Мусулмон киши бошқа дин вакилларининг ибодатхоналарини ҳурмат қилади, уларнинг диний-ақийдавий масалаларига аралашмайди, уларга ноҳақ жабр қилмайди.

 Мусулмон киши бошқа дин вакиллари билан яхши алоқада бўлади, уларга ҳадялар бериб, улардан ҳадялар олиши мумкин.

Мусулмон киши бошқа дин вакилларидан бўлган қўшнисига гўзал муомалада бўлади.

 Мусулмон киши бошқа дин вакилларидан бемор бўлганларини кўргани бориши жоиз.


Одинахон муҳаммад Содиқ



Муаллиф
Манба