РАМАЗОН МАЖЛИСИ

01:44 / 04.04.2023 1576



Доктор Мустафо Абу Сулаймон ан-Надвий ан-Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳнинг "Рўза ойининг азаматини даъватчиларга ва авом халққа эслатиш" китоби асосида суҳбатлар (13-мажлис)


РАМАЗОН ОЙИДА УММАТИ МУҲАММАДИЯГА БЕРИЛГАН  5 ХИСЛАТ


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:


Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Менинг умматимга Рамазонда аввалги  умматларга берилмаган бешта хос нарса берилди. Рўзадорнинг оғзидан чиқадиган ҳид Аллоҳга ёқади ва наздида мушкдан яхши. Сувдаги балиқлар ифтор вақтигача истиғфор айтишади. Аллоҳ ҳар куни жаннатни безайди ва “Яқинда тақводор бандаларим дунё қийинчиликларини ташлаб, сени олдингга келишади”, дейди. Рамазонда ҳамма ўз бошимча шайтонлар кишанланади, Рамазондан ташқаридек ўзларининг ёмон ишларини қила олмайдилар. Ва сўнгги куни, рўза тутганларнинг гуноҳлари мағфират қилинади”, дедилар. Саҳобалар: “Бу Қадр кечасими?” дейишди. Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам: "Йўқ, ишчи билан иш тугагач, ҳисоб-китоб қилинади”, дедилар.


Одинахон Муҳаммад Содиқ



Муаллиф