Ташриф

04:21 / 16.12.2022 1838

Қоҳира университети усулид дин куллиётининг ҳадис илмлари бўлими устози,  доктор Самиҳ Абдуллоҳ Абдулқовий Мутаваллий muslimaat.uz сайтига ташриф буюрди


2022 йил 18 ноябрь куни Қоҳира университети Усулид дин куллиётининг ҳадис илмлари бўлими устози, Азҳари шариф бутунжаҳон фатво маркази аъзоси, устоз Самиҳ Абдуллоҳ Абдулқовий  Мутаваллий muslimaat.uz сайти таҳририятига ташриф буюрди.  Сайт ижодий  ходимлари билан кичик даврада учрашув бўлиб ўтди.


Устоз Самиҳ Абдуллоҳ Абдулқовий билан  таҳририятимизда бўлган кичик даврадаги учрашувимиз “Hilol nashr” мажлислар залида яна кенг даврада – илм аҳлларидан бўлган кўплаб аёлларимиз иштирокида  давом этди.

Муаллиф