Ватанингни сотма, адо бўласан!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биз ёт ғояларга қаршимиз!             


Ўзбекистон юртим, жонажон Ватан,

Сенсан жаннатмакон, мўътабар маскан!

Роббим раҳматлари ёғилган ўлкам,

Келажаги буюк! Гувоҳ бўласан,

Ватанингни сотма, адо бўласан!

Онадек азиздир муқаддас ўлканг,

Ёлғонларга алишма адо бўласан!

Оқимлар қармоғига илинма асло,

Бахту иқболингдан жудо бўласан!

Ўз халқингни сотма, гадо бўласан!

Онгингни заҳарлаб, қалбингни тиғлар,

Сени ҳар доимо гуноҳга чорлар.

Керак бўлса, аяма ота-онанг, деб,

Ҳақ йўлда бизмиз!” – деб иймонинг доғлар,

Ўз эркингни сотма, адо бўласан!

Жаҳолат ботқоғида, билгин, унмайсан!

Асл Ислом бу эмас, наҳот тушунмайсан?!

Жасадинг хор бўлгай ўзга юртларда,

Жанозасиз кўмилиб, сарсон бўлгайсан,

Иймонингни сотма, жудо бўласан!

Юртимиз ислоҳотлар сари йўл олар,

Ривожланиш кун сайин кўкка бўй чўзар.

Динимиз равнақи офтоб мисоли,

Шукр қилсак, нури зиёда бўлар,

Виждонингни сотма, адо бўласан!

Авайлаб бу юртнинг тупроғин ўпгин,

Уламолар юрти, деб қадрига етгин.

Ардоқлаб, юртбошинг ишончин оқлаб,

Ватан муҳаббатин дилингда  тутгин,

Ўз юртингни сотма, гадо бўласан!

“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта-махсус

Ислом билим юрти мударрисаси                                                                Жозиба Жамол қизи

Мавзуга оид мақолалар
Рамазоннинг охирги ўн кунлигидамиз. Мен учун ҳозир бу ойни қандай ўтказаётганим ҳақида ўйлаб кўришнинг давоми...

12:49 / 28.05.2019 3685
Танлов тўрт йўналишда олиб борилади 1йўналиш «Илммаърифатда пешқадам аёл». Илмий даражангиз, қўлга давоми...

21:00 / 17.09.2019 4644
Дуо Аллоҳ таолога энг маҳбуб, энг карамли нарсадир. У зот дуони яхшилик ато этиш, ёмонликни даф қилиш учун давоми...

21:00 / 22.09.2019 26041
Биз илмуфан кенг тарғиб қилинган ва замонавий дунёда яшаётган бўлсакда, барибир, хурофотлар  соғлом давоми...

15:00 / 22.11.2016 3977