Тижорат моллари закоти
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

  • Инсон сотиб олган ҳар бир нарса ҳам тижорат моли бўлавермайди. Кўпгина нарсалар шахсий ва оилавий фойдаланиш учун ҳам бўлади. Фақат сотиб, фойда олиш ниятида олиб қўйилган нарсасигина тижорат моли ҳисобланади.

Уламоларимиз: «Тижоратда иккита асосий унсур: ният ва амал бор», дейдилар.

  • Ният – фойда кўриш мақсади бўлса, амал – олди-сотдидир. Ушбу икки унсур бир бўлгандагина, тижорат бўлади. Бири бўлиб, иккинчиси бўлмаса, тижорат йўқ бўлади.
  • Тижорат молларидан закот фарз бўлишининг шартлари ҳам худди пулдаги шартларга ўхшайди. Яъни нисобга етиши, бир йил тўлиши, қарздан холи бўлиши ва ҳожати аслиядан ортиқ бўлиши зарур.
  • Закот бериш вақти келганда тожир ўзининг қўлидаги ва ҳисоб рақамидаги пулларини, савдога қўйилган моллари ва одамларга берган қарзларидан қайтиб келишига кўзи етганларини жамлаб ҳисоблайди, сўнгра жами маблағнинг икки ярим фоизини закотга чиқаради.
  • Ҳисоблаш вақтида тижорат дўкони бинолари, бинонинг асбоб-анжомлари, тижорат моллари қўйиладиган жойлар, пештахта ва шунга ўхшаш сотувга қўйилмаган нарсалар ҳисобга олинмайди. Тижорат молларининг қиймати закот чиқарилаётган кундаги баҳосида ўлчанади.
  • Закотни тижорат молларининг ўзидан чиқарса ҳам ёки қийматини чиқарса ҳам бўлади. Аммо камбағалларга фойдалироқ бўлгани учун, қийматидан чиқарилса яхши бўлади.
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Сизлардан вафот этиб жуфтларини қолдирганларнинг аёллари ўзларича тўрт ойу ўн давоми...

15:00 / 18.10.2016 3573
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Барчаларингизга бугунги давоми...

08:30 / 13.12.2016 12228
 Москвада бўлиб ўтган «Муслиманинг жамиятдаги ижтимоий ўрни» мавзусига бағишланган муслима аёллар давоми...

16:53 / 28.07.2018 3882