Таҳажжудга туришга ёрдам берадиган ва руҳлантирадиган 100 дан ортиқ насиҳат (давоми)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

81. Таҳажжудга туришда узлуксиз бўлиш 82. Қиёмат ва ундаги ҳолатларга ҳозирлик кўриш 83. Бошлаганда икки енгил ракъатлардан бошлаш 84. Тун ва саҳарнинг аҳамиятини идрок қилиш 85. Тунда қоим бўлиш бадандаги касалликларни кетказишини билиш 86. Ракъатларнинг сонида ва қиёмни узоқ қилишни босқичма-босқич амалга ошириш 87. Салафлар касал бўлган пайтларида ҳам таҳажжудни муҳофаза қилишган 88. Фаришталар тунда намоз ўқиётганни эшитишларини фаҳмлаш 89. Таҳажжуд нафсдаги ихлосни тарбия қилишини билиш 90. Салафлар аҳли аёлларини ҳам тунда қоим бўлишга ўргатишган 91. Таҳажжудга туриш ўтган умматларнинг ичида ҳам кенг тарқалган 92. Кишилар намоз ўқиётган вақтларида мудрашни кетказишни машқ қилганлар 93. Салафлар фарзандларига таҳажжудга туришни ўргатганлар 94. Ухлаётганингизда ҳайвонот дунёси ҳам Аллоҳни зикр қилишларини билиш 95. Тунда қоим бўлиш нафсдаги касалликлардан ва офатлардан фориғ қилади 96. Салафлар меҳмонларини ҳам таҳажжуд ўқишга ўргатганлар 97. Таҳажжуд муваффақиятнинг, ютуқларнинг ва фаҳмнинг сабабилигини идрок қилиш 98. Салафлар талабаларига таҳажжуд ўқишни ўргатганлар 99. Агар таҳажжудни ўқимаса, унинг қазосини эрталаб ўқиб қўйиш 100. Салафлар сафарда бўлсалар ҳам, таҳажжудни ўқиганлар 101. Таҳажжудга туриш осон бўлиши учун пешинда ухлаб олиш 102. Тундаги намозни кундузги намоздан афзаллигини идрок қилиш Бандага дунё ва охиратда тайёрлаб қўйилган таҳажжуднинг энг афзал фойдалари ва унинг самараларини санаб ўтдик. Ва яна сизларга таҳажжуднинг баъзи бир нафис жиҳатларини зикр қилмоқчимиз. Шоядки, Аллоҳ бизларга ва сизларга ундан фойда берса... Таҳажжуд жаннатга етишишнинг омилидир. «Уларнинг ёнбошлари ётар жойдан йироқ бўлур. Улар Роббиларига қўрқув ва умидворлик ила дуо қилурлар ва ўзларига ризқ қилиб берган нарсаларимиздан инфоқ қилурлар. Бас, ҳеч бир жон ўзлари учун қилиб ўтган амаллари мукофотига беркитиб қўйилган кўз қувончларини билмас». (Сажда, 16-17) Таҳажжуд банданинг Аллоҳнинг неъматларига шукридир. Ва Аллоҳ шокир бандаларга зиёда неъматлар билан ваъда қилган. «(Яна унинг): «Ва Роббингиз (сизга): «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб билдирган(ини эсланг)». (Иброҳим, 7) Таҳажжуд Аллоҳ азза ва жаллага яқинлаштиради. Ва у банданинг ёмонликларни фикр қилишга ва гуноҳларни мағфират қилинишига сабаб бўлади. Таҳажжуд соҳибини илоҳий ҳислар ўраб олади. Ва у дуолар ва сўралган нарсаларнинг ижобат бўлиш вақтидир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Роббимиз табарока ва таоло ҳар кечанинг охирги учдан бири қолганида дунё осмонига нозил бўлади ва: «Ким Менга дуо қиладики, Мен уни қабул қилсам, ким Мендан сўрайдики, Мен унга берсам, ким Менга истиғфор айтадики, Мен уни мағфират қилсам», дейди», дедилар».

Тўртовлари ривоят қилганлар.

Таҳажжуд соҳибини икки баробар савобга етиштиради, ғафлатни завол топтиради, қаноатли бўлишга ўргатади.

Уйқуни камайтириш. Пешинда ва туннинг биринчи ярмида ухлаш тунда туришни осонлаштиради. Ким шундай қилса, туннинг охирида уйқудан ҳожатсиз бўлиб, тунни фойдали ўтказади.

Бухорий ва Муслим Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хуфтондан олдин ухлашдан ва ундан кейин гапиришни ёмон кўрганлар.

Ўз нафси билан курашувчи тунда туришга рағбатини ошириши учун зикр қилиб, таҳорат билан намозни бошлаб, шайтоннинг аҳдини бузади.

Аллоҳ таоло билан тунда муножот қилиш шарафига сазовор бўлмоқчи бўлган мусулмон гуноҳлар ва маъсиятлардан четда бўлиши лозим. Кимки маъсиятлар билан ифлосланган бўлса, тунда қоим бўла олмайди.

Бир одам Иброҳим ибн Адҳамга шундай деди: «Мен тунда таҳажжудга тура олмаяпман. Менга бунинг давосини айтинг?» «Кундузи маъсият қилма. Маъсиятинг тунда икки қўлинг орасида туради, маъсиятлар бундай шарафга ҳақли эмас».

Ўнг тараф билан ухлаш, зеро Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шунга буюрганлар.

Кечки таомни енгил қилиш. Кечки овқат уйқудан камида икки соат олдин бўлиши керак. Суфён Саврий айтганидек, тунда қоим бўлмоқчи бўлсангиз, кечки таомни камайтиринг. Маъқол ибн Ҳабиб қавмининг кўп еяётганини кўриб, тунда намоз ўқишни хоҳламайдиларми, деган. Пайғамбаримизнинг суннатларига амал қилайлик. Аллоҳ таоло барчаларимизга тунда қоим бўлишни насиб этсин! Омин!

Араб тилидан Назокат таржимаси

Боши қуйидаги ҳаволада: http://muslimaat.uz/tahajjud-2/                                                                                                                                                       http://muslimaat.uz/tahajjud/
Мавзуга оид мақолалар
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Маъқал ибн Ясардан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи давоми...

16:07 / 21.03.2017 3573
«Хадичаи Кубро»да катта тадбир бўлиб ўтди     Бугун 2017 йил 30 ноябр куни «Хадичаи Кубро» Ислом ўрта махсус давоми...

17:39 / 30.11.2017 4576
embedhttpswww.youtube.comwatchvb7iqcBohBofeatureyoutu.beembed «Муслимаат.уз»ташкил топганига 10 йил тўлган бўлса ҳам, ҳозиргидек жамоа давоми...

13:00 / 06.03.2018 2963
gallery ids14798,14803,14802,14800,14801,14799,14796,14797,14794,14795,14792,14793,14790,14789,14791 «Ҳилолнашр»да янги китоб ва дисклар тақдимоти бўлиб давоми...

07:26 / 01.03.2017 3985