Сўнмас зиё
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(Марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юусуф ҳазратларига бағишланган дил изҳори) Туғилиб пок отаю  пок онадан, Улғайиб қувват олиб нурхонадан, Болаликдан маърифат ҳосил қилиб, Жамладингиз маънавий дурдонадан. Бу ҳаётниг қадрин эрта англабон, Покдил устозларда ирфон тинглабон, Кўп ўқиб, таълим олиб, элни уқиб, Чекдингиз заҳмат ҳақиқат излабон. Аввало, тақдири Ҳақ инояти, Меҳрибон ота-она риояти, Беназир аллома, ориф бўлдингиз, Ушланибдир ул азизлар нияти. Маънавият боғига боғбон бўлдингиз, Маърифат йўлида сарбон бўлдингиз, Илму фан гавҳарларин айлаб нисор, Марварид, дур тўла уммон бўлдингиз. Ҳақ йўлида халқ учун айлаб хитоб, Нашр этиб ҳикмат тўла юзлаб китоб, Фош этиб бузғунчи йўлларни тамом, Англашилди элга не сув, не сароб. Даҳр аро сиздек буюклар кам бўлур, Қадри кўп, беҳад суюклар кам бўлур, Ўлса ҳам, ўчмас бўлиб эл кўнглида, Жисми йўқ, номи тириклар кам бўлур. Айрилиқнинг дардидан кўнгилда ғам, Хаста диллар ўртаниб, кўзларда нам, Бу жудолик зарбидан маюс бўлиб, Йиғлади мотам тутиб, барча олам. Жойингиз жаннатда бўлсин доимо, Хотирангиз ёд этармиз бериё, Маърифат осмонида порлаб мудом, Ўчмагайсиз ҳеч қачон, «сўнмас зиё!»

Муаллиф: Сайдулло Йўлдошев Андижон шаҳар

Мавзуга оид мақолалар
Балки, асқотар... Ҳажм ўлчовлари 1 стакан 240 мл 34 стакан 180 мл 23 стакан 160 мл 12 стакан 120 мл 13 стакан 80 давоми...

20:17 / 26.01.2017 4659
Охиратда инсонлар ўз умрларини, вақтларини қандай ўтказганлари ҳақида сўраладилар. Албатта, инсонга бу давоми...

18:59 / 14.12.2016 5017
Ливиядаги ғалаёнлар тўхтамасдан давом этмоқда. Одамлар Ливияда қон тўкилишини тўхтатишни талаб давоми...

19:22 / 02.12.2016 3748
«Эй ибни Аббос, сен мендан кўра фақиҳроқ эдинг» Абдуллоҳ ибн Аббос Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

08:58 / 27.11.2016 8937