Шом ошхонасида «Қулупнайли ширинлик»
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[embed]https://www.youtube.com/watch?v=tNxlSyqXYyY[/embed]
Керакли маҳсулотлар: 250 гр қулупнай 2 дона банан 2 ош қошиқ қулупнай мураббо 1 ўрам печенье 1,5 стакан сут 70 гр шоколад 1 ўрам крем шанти

Тайёрланиши: Бир ўрам крем шантини 1.5 стакан сут билан яхшилаб тайёр ҳолга келгунча аралаштирамиз ва қулупнай мураббосини ва мевасини соламиз, бананни ҳам кесиб қўшамиз, сўнгра печеньеларни бўлаклаб қўшамиз ва ҳаммасини яхшилаб аралаштирамиз. Қолипга аралашмани солиб, музлатгичга ярим ёки бир соатга қўямиз. Совигач олиб товоққа солиб, қолипдан чиқарамиз. Қайнаган сувни идишга қуйиб, устига бошқа қуруқ идиш қўямиз. Унга шоколадни солиб, яхшилаб эригунча аралаштирамиз. Шоколадда ҳеч қандай бўлак ва ушоқлар бўлмаслиги керак, эриган шоколадни совутамиз, совугандан кейин торт устига қуямиз ёки насадкага солиб кўриб турганингиздек безатамиз, шундан кейин оқ шоколадни ҳам олдингисига ўхшатиб эритиб оламиз. Насадкага солиб, безак учун тайёрланган қулупнайлар устидан оқизамиз ва қотгунча қўйиб қўямиз. Сўнгра қора шоколад қотгандан кейин тепасини оқ шоколад билан безатамиз қулупнай бўлаклари ҳам кесишингизга қараб қўйилади. Ёқимли иштаҳа!

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум. Охирги кунлар қизимни бир кунда неча бора кўрсам, ҳар сафар Шайхни эслайман Мен давоми...

08:17 / 03.02.2017 9433
Угандада Ер юзидаги энг кўп фарзандли аёл яшаши маълум бўлди. 39 ёшли Марям Набатанзи 38 фарзандни давоми...

09:05 / 28.04.2019 4531
embedhttpswww.youtube.comwatchvPZmkJzEXKnQembed

18:02 / 22.12.2017 4600
Мутахассисларнинг фикрича, ўйинчоқ нафақат болани овунтиришга, балки жисмоний ва маънавий камолотига, асаб давоми...

07:12 / 04.12.2016 5719