Севган киши «кетаман» деб айтмайди!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Арзимаган  кичик бўрон пайтида кемадан фақат қўрқоқларгина биринчи бўлиб жуфтакни ростлайдилар. Ҳаттоки каламушлар ҳам кема чўкишни бошлагандан сўнг қочиш йўлини ахтаради.

Эрингизни, оилангизни ташлаб кетишга тайёрлигингизни кўрсатиш билан аслида сизга суяниб бўлмаслигини, жудаям заиф эканингизни намоён қиласиз. «Кетаман» дейишингиз – «менга керак эмассан», «сени ташлаб кетаман», «сени севмайман» дейиш билан баробар. Чунки севган инсон «оила» аталмиш қайиқни асло чайқатмайди. Мабодо шундай қилаётган бўлсангиз, демак, сиз нотўғри ёки гуноҳга олиб  борувчи  ҳиссиётлар измидасиз. Бундай ҳолатларда ўзингизни қўлга олиб, хатти-ҳаракатларингизни ислоҳ қилинг.

Келинг, энг олдин аслида нима учун турмуш қуришимиз ҳақида фикр юритсак. Ахир ҳар бир балоғатга етган қиз ёнида доимо суянса бўладиган, ҳеч қачон алдаб кетмайдиган, камчиликлари-ю фазилатларини бир хилда қабул қиладиган ёри бўлишини ният қилади. Ва албатта, севгилисининг орзусидаги қиз ўзи эканига ишонади, умид қилади. Агар билсангиз, эркаклар ҳам худди сиз сингари ёнларида вафодор, садоқатли, соддагина бўлсалар-да, қаттиқ севадиган умр йўлдошлари бўлишини жудаям хоҳлайдилар.

Юқорида ёзилган гаплар аслида ҳеч биримиз учун янгилик эмас. Буларнинг ҳаммасини барчамиз жуда яхши биламиз. Аммо эътибордан четда қолдираётган жойимиз шундаки, бир оғиз «кетаман» дейиш билан «муносиб аёл» рўйхатидаги ўрнимизни ҳамда барча фазилатларимизни йўққа чиқариб қўямиз.

Садоқатли аёл ўз умр йўлдошини борича, ҳамма камчиликлари билан севади. Турли керакли-кераксиз шартлар қўйиб, қўрқитишга, ҳаракат қилмайди, бездирмайди. Шуни унутмангки, кишининг муҳаббати сўнгандагина ҳаммасига қўл силтаб кетиши мумкин. «Ҳамон севаман, лекин бирга яшай олмаймиз» қабилидаги гапларда эса муҳаббатдан асар ҳам йўқ. Фақатгина унга ўхшаш ҳиссиётлар бўлиши мумкин, холос.

Чин муҳаббат эгаси эса кечиради, ишонади, тушунади, оқлайди, йўқотиб қўйишдан, айрилиб қолишдан қўрқади...

(Мавзу давом этади)

Лайло Наталья Баҳодирийдан ГЎЗАЛ таржимаси.

 
Мавзуга оид мақолалар
Гарчи уй тозалаш сиз учун севимли машғулот бўлмаган тақдирда ҳам натижа ҳамиша сарфланган меҳнатни давоми...

10:47 / 05.11.2018 4860
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Рамазон шарифнинг  файзли кунларидан яна бирида сиз, давоми...

22:09 / 08.02.2017 4295
Асссаламу алайкум Сайтимизнинг азиз фойдалаанувчилари. Навбатдаги суҳбатимиз бугунги куннинг долзарб давоми...

21:55 / 08.02.2017 4261
39 « ». . Ўттиз тўққизинчи ҳадис Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

14:41 / 08.06.2018 5046