Ифторлик

21:43 / 07.04.2017 | Савол | 1357
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум ҳурматли устоз! “Кимки бир рўзадорни қорнини тўйғазса бир қул озод қилган савобига эга бўлади” дeйилган. Шу савоб эркак кишига бeриладими? Чунки сарф-харажатни эр киши қилади. Бу савобдан овқат тайёрлаган хотини ҳам умид қилса бўладими? Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Рўзадорни таомланишига ҳисса қўшганки савоб олаверади. Эр харажат қилгани учун, аёл таом ҳозирлаб, хизмат қилгани учун. Валлоҳу аълам!.