Гуноҳга шериклик

16:46 / 24.03.2020 | Shoxsanam | 513
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим озиқ-овқат дўкони очиб у ерга сотувчи қўйиб қўйдилар, аммо дўконда сигарет сотиб пулини алоҳида йиғиб свет ва солиқ тўловларига тўлаймиз деяптилар. “Сигарет ҳаром деб қанча мисолларни ўқиб берсам ҳам пули алоҳида бўлади гуноҳи мени бўйнимга” деяптилар. Қўлимдан келганча тушунтирсам ҳам шу ишни қилаверсалар гуноҳларига мен ҳам шерик бўламанми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Буни инкор қилиб турсангиз, гуноҳкор бўлмайсиз, ин шаа Аллоҳ.  Валлоҳу аълам!