Ассалому алайкум!Устоз!Аёллар қош учун мўлжалланган русчасига "тень для бровей ", яъни қош учун упа ёки рангли кукундан фойдаланган ҳолларида таҳорат олсалар жоизми? Бундай кукундан кўз қовоғига ҳам сурилади.Уни тўлиқ ювмасдан устидан сув тортса таҳорат ўтадими?Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
– Ва алайкум ассалом! Сувни ўтказувчи бўлса, таҳорат дуруст бўлади. Акс ҳолда уни тозалаб ташлаб кейин таҳорат олиш керак. Валлоҳу аълам!