Ассалому алайкум! Менинг у дунёю бу дунёдаги мақсадим Аллоҳимга чексиз меҳр-муҳаббатда бўлиш. Бунга қандай эришсам бўлади? Қандай қилиб Аллоҳга чин ошиқ бўла оламан?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳга муқарраб бўлиш учун устозларимиз уч нарсани айтганлар. Аллоҳ фарз қилган нарсаларда бардавом бўлиш, солиҳларнинг суҳбатида бўлиш ва гуноҳдан тийилиш. Валлоҳу аълам!