Аёллар игна олиши

06:58 / 07.07.2023 | shoira | 378
Ассалому алайкум! Менинг ёшим 35да, аёл кишиман. Бош оғриги, оёқ ва бел оғриги бойича ҳижома ва игна олиш клиникасига даволангани боргандим. У ернинг муҳитида 10тача аёллар бир хонада аврати очиқ ҳолатда игна олишади. Шунда мен ҳам олишга мажбур болдим. Хонада номаҳрам эркаклар ёқ, шифокор ҳам аёл киши. Шу ҳолатда игна олиш жоизми. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уларни тартибга чақирган ҳолда муолажа олиш жоиз. Валлоҳу аълам!