Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!Яқин дугонамнинг қайнотасининг жияни бир йигитдан 5 ойлик хомиладор бöлиб қолган,оиласидагилар ушбу ҳолатдан хабардор эмас,қиз ота-онасига айтишдан қöрқиб янгаси бöлмиш дугонамга бор ҳақиқатни айтган ва болани аборт қилдириш учун пул маблағи сöраган.Дугонам бу вазиятда қандай йöл тутишим керак деб мендан маслаҳат сöради.Мен унга умуман бу ишларга аралашмаслигини,агар пул берадиган бöлса қилинадиган гуноҳ ишга шерик бöлишлигини ва Аллоҳнинг қаҳр-ғазабига учрашини айтдим.Шу ўринда дугонам 1 ойдан бери қайнотасининг қилган туҳматлари туфайли öз ота уйида яшамоқда.Агар у ишга аралашиб қолсанг öзингнинг оиланг ҳам пароканда бöлади деб айтдим.Айтингчи мен тўғри маслаҳат берган бöламанми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳа. Валлоҳу аълам!