Ассалому алайкум! Мен талабаман. Университет дарс жараёнлари пайтида айрим ўқитувчилар дарс ўтиш пайтида баъзи бир хатоликларга йўл қўйиб кетишади,албатта,билмасликларидан эмас,балки ҳаяжон ёки шунга ўхшаш нарсадандур. Шу пайтда ўқувчи устозини хатосини айтишлик яхшими ёки айтмаслиги лозимми? Қандай холларда айтишлик жоиз ёки жоиз эмас? Жавоб учун олдиндан рахмат. Аллоҳ рози бўлсин.
– Ва алайкум ассалом! Ўзига алоҳида айтиш керак ёки гапнинг шу ерини тушунмай қолдим, мен билганим бундай эди, ёки мен бу ҳақда бошқа тушунчада бўлган эканман, деб мулоҳаза билдириш мумкин. Валлоҳу аълам!